1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сийрат дарслари (70-дарс). Набий алайҳиссалом таҳажжуд намозига турсалар оғизларини мисвок билан тозалар эдилар

13-09-2021, 17:31 269 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат бўлишини ўйламаганимда, уларни ҳар намоздан олдин албатта мисвок қилишга буюрган бўлур эдим», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжуд намози учун турсалар, оғизларини мисвок билан тозалар эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар икки қўлларини елкалари баробар кўтариб, такбир айтар эдилар. Рукуъ қилсалар ҳам худди шундай қилардилар. Рукуъдан турсалар ҳам худди шундай қилардилар. Саждадан бош кўтарганларида буни қилмасдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан


Ислом.уз