1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Барчаси учун шукр қилайлик

13-09-2021, 17:34 9 Ўқиш режими + -
 Барчаси учун шукр қилайлик

   Яқинда юртимиз Мустақиллигининг 30 йиллигини катта хурсанчилик билан кутиб олдик.Аллоҳ таоло бу саодатли ва қутлуғ айёмни барчамизга муборак айлаб,ҳар йили бардавом қилсин.  Дарҳақиқат, Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган кўркам ўй - жойлар,таълим ва тиббиёт муассасалари, замонавий корхоналар, кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар вилоятларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб, аҳоли фаровонлигининг,онги ва тафаккурининг юксалишига хизмат қилмоқда.
   Барчамиз гувоҳи бўлганимиздек, бугунги кунда диний қадриятларимизнинг ҳам ривожланиши учун кенг йўллар очилди. Хусусан буюк аждодларимизнинг бебаҳо асарлари ўрганилиб, уларни она тилимизга таржима қилишдек имкониятларга эга бўлдик.Ўтган йиллар давомида ҳадис, тафсир, фиқҳ, ислом тарихи, маданияти ва фалсафасига оид ўнлаб йирик тадқиқотлар амалга оширилдит.Турли мазудаги диний адабиётлар , юртимизда яшаб, ижод қилган буюк алломаларимизнинг илмий мерослари нашр этилиб, кенг оммага тақдим қилинди.
     Берилган неъматларга шукр қилиш билан бирга  Она Ватанимизни ардоғлаб, кўз қорачиғидай асраш, унинг тинчлиги ва барқарорлигини ҳимоя қилиш, салоҳиятини янада юксалтириш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
     
 
Ф.Тўраев.
Чироқчи туманидаги " Хожа Ахмад Яссавий" жомеъ масжиди имом хатиби