1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Шукр қилишлик неъматни янада зиёда қилади

13-09-2021, 17:37 10 Ўқиш режими + -
Шукр қилишлик неъматни янада зиёда қилади  

Аллоҳ таоло инсонни мукаррам қилиб яратиб, унга сон-саноқсиз неъматлар ва битмас туганмас яхшиликларни ато қилди. Бу неъмат ва яхшиликлари билан инсонни бошқа яратилган махлуқотларни ичида энг афзали қилди. Агар бандалар шукр қилсалар, уларга неъматларини зиёда қилишини ваъда қилди ва итоат қилсалар, бу неъматлар давомийлиги ва боқийлигига кафолат берди. Инсон шукр қилса, ризқи яна зиёдалашади. Бу ҳақда ҳазрати Али разияллоҳу анҳу шундай деганлар: яъни:”Неъмат шукрга, шукр эса зиёдаликка боғлангандир. Мадомики банда шукр қилишда давом этар экан, Аллоҳ таоло ҳам зиёда қилишда бардавом булади” ( Имом Байҳақий ривояти).Шукр ҳақида сўз кетар экан аввало шукр қилувчи кишида меҳр- мурувват, инсоф диёнат, сабр қаноат фазилати мавжуд бўлади.
Ҳозирги кунда ер юзининг баъзи жойларида бўлиб турган турли хил офат ва балолар ҳақида эшитиб, кўриб турибмиз. Ҳар куни ҳар хил қўпорувчилик воқеалари содир бўлаётган жойда инсонлар уй қурармиди, туй қилармиди ёки халқининг кўнглига хурсандчилик сиғармиди? Шундай юртлар борки,узоқ йиллардан бери ҳали ҳануз у юртларда тинчлик йуқ, туғилган фарзанд уруш ўчоғида туғилиб, катта бўлмоқда, уйланмай туриб вафот этаётганлар қанча.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шукр ҳақида шундай деганлар:
“Ким озига шукр қилмаса, купига ҳам шукр қилмайди. Ким инсонларга ташаккур айтмаса,улардан миннатдор булмаса, Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайди.Неъматлар ҳақида гапириш-шукрдир.Уни гапирмаслик эса ношукрликдир. Жамоат билан юриш- раҳматдир. Ёлғизлик эса-азобдир”,-дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Бу йил Ватанимиз мустақил бўлганига ўттиз йил тўлади. Шу давр ичида босиб ўтилган йўлга бир боқиб фикр қилсак, истиқлолнинг ҳар бир йили мазмун мохияти билан асрга татигулик эканини дилдан ҳис этамиз. Биргина динимиз, миллий қадрятимизга муносабат мисолида қаралса, кўплаб хайрли ишлар қилинганига амин бўламиз.

Нормуродов Камол
Чироқчи туман “Файзулло хожи”
Жоме масжид имом хатиби