1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

"Масжид ун-набий"

14-09-2021, 10:56 373 Ўқиш режими + -
 "Масжид ун-набий" 

“Масжидун-набий” ( Пайғамбар (с.а.в.) масжидлари) дунёдаги энг муҳташам масжидлардан биридир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ушбу масжиддаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Масжидул Ҳаром бундан мустасно”, деганлар.
У Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган. Масжид қурилишида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари иштирок этганлар. Масжид кейинчалик Ҳазрат Умар ва Усмон розияллоҳу анҳум томонидан бир неча бор таъмирланиб, кенгайтирилган.
 Масжиднинг саҳни 100 минг кв. метрдан ортиқ бўлиб, 1 миллиондан зиёд кишини ўз бағрига сиғдира олади. Масжиднинг 105 метрли иккита, 75 метрли тўртта минораси, ўзи очиб-ёпиладиган 27 та томи, 400дан ортиқ устунлари, 6800 та қандиллари бор. 
Масжид ичида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳамда Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳумнинг қабрлари жойлашган.


Р. Акбаров.
(Интернет материаллари асосида тайёрлади)