1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қиз болани унинг изнисиз турмушга берса бўладими?

23-09-2021, 11:03 705 Ўқиш режими + -
Қиз болани унинг изнисиз турмушга берса бўладими?  

       Ота-оналар қизлари вояга етгач уни турмушга беришда ҳар хил йўлни тутишади. Баъзи бировлар қизларининг розилиги билан  уни турмушга берсалар, айрим кишилар эса қиздан изн олишга унчалик ҳам эътибор бермайдилар.
Аслида, қиз болани турмушга беришда унинг изнига қараш керакми?
Ҳа, қиз бола вояга етгач унинг розилигига-изнига қараш керак.  Ислом динида қиз болани розилигини, изнини олмасдан, уни мажбурлаб эрга бериш мумкин эмас. Ҳар бир мўмин-мусулмон қизининг розилигини, изнини олиб сўнгра уни турмушга узатади. Вояга етган қиз боланинг розилигини, изнини олиб турмушга бериш ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: “Жувон (aввaл турмуш кўрган aёл) ўзи билан маслаҳат қилинмагунча турмушга берилмайди. Бoкирa қизни эса унинг изни-рoзилиги олинмагунча турмушга берилмайди”. Сaҳoбaлaр: “Ё Расулуллоҳ, унинг рoзилиги қaндaй (билинади)?” деб сўрашди. “Сукут сaқлaши (розилигидир)”, дeдилaр (Муттафақун алайҳ).
        Албатта, ота-онанинг розилиги ва қиз боланинг изни билан қурилган оила энг бахтли оилалардан бўлади, иншааллоҳ. Аллоҳ таоло ўғил-қизларимизнинг икки дунёда саодатли бўлишларини насиб этсин!

Р.Акбаров

Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими