"ЗАНГИБОБОГА АТАБ ҚЎЙ СЎЯМАН" ДЕБ НАЗР ҚИЛГАНДИМ
5617
27-09-2021, 18:08
504
Ўқиш режими
+
-
Мен фарзандим касал бўлганлиги учун агар тузалиб кетса Зангибобога атаб қўй сўяман деб назр қилгандим. Аллоҳга шукурки болам тузалди. Энди мен назримни бажаришим керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, гуноҳ ишга назр қилинган бўлса унга амал қилинмайди. Чунки бирор улуғ зотга атаб қўй сўйиш жоиз эмас.
Китобларимизда бу ҳақда шундай дейилади:
و اعلم ان نذر الذي يقع للاموات من اكثر العوام الي ضرائح الاولياء الكرام تقربا اليهم فهو بالاجماع باطل و حرام
"Билингки, аксар авом тарафидан авлиёларга яқин бўлиш мақсадида уларнинг қабрларга атаб қилинаётган назрлар уламоларнинг ижмоси билан ботил ва ҳаромдир". (Дуррул Муҳтор 2 жилд, 439 бет). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.