1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЭНГ ЁМОН ЎҒРИ

28-09-2021, 15:02 221 Ўқиш режими + -
 ЭНГ ЁМОН ЎҒРИ


          Ислом динининг рукнларидан бири намоз (салот)дир.  Намоз орқали инсон бутун вужуди билан Аллоҳ таолога ибодат қилади. Намоз Аллоҳ таолонинг бандалардаги ҳаққи ҳисобланади. Инсон намозни маълум қоидалар, меъёр билан бажарар экан, у намоз Аллоҳнинг даргоҳида қабул бўлади. Мабодо, инсон намознинг рукуъ, саждаларини мукаммал бажармас экан,  у намоз кароҳатли ҳисобланади. Инсон намоздаги рукуъ ва саждаларни мукаммал қилмаслик билан ҳатто энг ёмон ўғриликни содир қилади. Бу ҳақда  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсонларнинг ичидаги энг ёмон ўғри, намозидан ўғирлайдиган кишидир”. Саҳобалар: ”Эй Росулуллоҳ, намозидан қандай ўғирлайди” дедилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: ”Рукуъ ва саждаларни мукаммал қилмайди” (Имом Аҳмад ривояти). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: ”Рукуъ ва саждаларда   орқасини текис қилмагунча кишининг намози ўтмайди” (Абу Довуд ривояти).
         Хулоса қилиб айтамизки, намозларимиздаги рукуъ, саждаларни  мукаммал бажарайлик!  Аллоҳ таоло ўқиётган намозларимизни Ўз даргоҳида мақбул ибодатлардан бўлиши ҳаммамизга насиб қилсин!


Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими