1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Яхшиликни таълим берувчининг ҳаққига кимлар дуо қилади?

1-10-2021, 16:25 345 Ўқиш режими + -
Яхшиликни таълим берувчининг ҳаққига кимлар дуо қилади?
 
Аллоҳ таоло инсонни яхши амаллар қилиш учун яратган. Аллоҳ таоло шундай дейди: “У(Аллоҳ) ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратди...” (Мулк сураси, 2-оят).
 Инсон яхши амаллар қилиши учун эса қандай амаллар яхши, қандай амаллар ёмон эканлигини билиб олиши лозим. Амалларнинг яхши-ёмонлиги эса  Аллоҳ таолонинг китоби, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак сўзлари орқали маълум бўлади. Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) сўзларини бизга шу илмдан бохабар устозлар таълим беришади. Одамларга яхшиликни таълим берувчи устозларнинг қадри эса ҳамиша юқори бўлиб келган. Уларнинг ҳаққига Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмон ва ер аҳли, инидаги чумоли, денгиздаги балиқлар дуо қилишади. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару, ер аҳли, инидаги чумоли, ҳатто денгиздаги балиқ ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчининг ҳаққига дуо қиладилар” ( Имом Термизий ривояти).   
Хулоса қилиб айтамизки, Аллоҳ таоло одамларга яхшиликни таълим берувчи устозларимизга узоқ-умр, соғлик-саломатлик ва шарафли ишларида Ўзи ёр-мададкор бўлсин!
 
Р. Акбаров, 
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими