1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59

Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Дунёнинг ноодатий кўринишдаги масжидлари

4-10-2021, 16:41 310 Ўқиш режими + -
Маълумотларга кўра, дунёда 4 миллионга яқин масжид бор. Уларнинг айримлари катта ҳудудни эгаллаши билан бошқалардан ажралиб турса, баъзилари қанчалик кўп намозхонга мўлжаллангани билан эътибор қозонган. Бугун сизга таништирмоқчи бўлган масжидларимиз эса бино архитектураси ва дизайн жиҳатдан бошқалардан фарқ қилади. Ўзига хос кўринишга эга бўлган ушбу масжидлар нафақат ибодат маскани, балки сайёҳларни ҳам жалб қила оладиган мажмуа ҳисобланади.
Шунингдек, дунёда ҳар йили октябрь ойининг биринчи душанбаси архитектура куни сифатида нишонланади. Ушбу кун Бутунжаҳон архитекторлар иттифоқи томонидан таъсис этилган. Шу муносабат билан ҳам айнан бугун сизга архитектура жиҳатидан ажралиб турадиган масжидлар ҳақида маъумот бермоқчимиз. 
Сафина масжиди

Улкан қайиққа ўхшаш бинога эга бўлган Сафина масжиди Покистоннинг Карочи шаҳрида жойлашган. Бу ажабтовур масжид қурилишига 7 йил вақт ҳамда 47,5 миллион рупий маблағ сарфланган. Ушбу маблағнинг ҳаммаси жамоатчилик фаоллари ва маҳаллий аҳоли томонидан йиғиб берилган.

«Таълим шаҳри» масжиди

Асосий қисмида 1800 намозхон ибодат қилиши мумкин бўлган ушбу масжид ҳовлисига яна 1000 қишини сиғдира олади. Қатар исломшунослик факултети таркибига кирувчи ушбу масжид ҳам ўзига хос архитектураси билан бошқалардан ажралиб туради. Бино Исломнинг бешта устунига мос равишда бешта катта устун асосига қурилган бўлиб, ҳар бир устунга Қуръон оятлари ёзилган. Қатар исломшунослик факультети (QFIS) Қатардаги юқори рейтингга эга таълим муассасаларидан бири бўлган Ҳаммод бин Халифа университети таркибига киради. Ушбу факультет ҳузурида бундай масжид қуришдан мақсад иймон ва илмнинг ўзаро боғлиқлигини акс эттириш эканлиги таъкидланади.

«Қафас» масжиди

Саудиялик рассом Ажлан Ғоримнинг «Жаннатда кўп эшиклар бор» деб номланган санъат асари асосида барпо этилган ушбу мажмуа илк бор Канадада бўлиб ўтган фестивалда намойиш этилган. Қайд этилишича, масжиднинг бу тарзда қурилишидан мақсад исломофобия билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Минораси ҳам мавжуд бўлган ушбу мўжазгина масжидда ҳар куни беш маротаба азон айтилиб, жамоат намози адо этилади.

«Санжаклар» масжиди

Кўпгина масжидлар сиғимини кенгайтириш учун ерости хоналар ҳам ажратилади. Жума ва ҳайит намозларида, таровиҳ ўқилганида, ана шу ер ости хоналар асқотади. Лекин бутунлай ер остида жойлашган масжидга нима дейсиз? Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Санжаклар масжиди айнан ер остида жойлашгани билан ҳам эътиборни ўзига тортади.
2011 йилда қурилган ва 33 ой давомида тўлиқ битказилган ушбу масжид Усмонийлар ва Салжуқийлар меъморчилиги асосида бунёд этилган. 2013 йилда эса Сингапурда ўтказилган жаҳон меъморчилиги фестивалида «Энг яхши диний бино» унвонига сазовор бўлган.
Масжиднинг умумий майдони 7400, ички майдони 1200 квадрат метр. Бир вақтда масжидда тахминан 650 киши ибодат қилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, масжидни қурган архитектор Эмре Аролат бу ноёб лойиҳани яратишда Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлган жой — Ҳиро ғоридан илҳомланган экан.

Интернет маълумотлари асосида Шерали Солиев тайёрлади

Ислом.уз