1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МУНОСАБАТ

29-09-2021, 12:33 337 Ўқиш режими + -
Интернет ва ижтимоий тармоқлар ривожланган ҳозирги асрда бир инсоннинг қарашлари жамиятнинг бошқа аъзоларига ва ҳаттоки, бутун жамиятга катта таъсир этмоқда. Аввало шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон фуқароси (у ким бўлишидан қатъи назар) Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир.
Шу кунларда баъзи ижтимоий тармоқларда баъзи масжид бинолари тайёр ҳолатда бўлишига қарамай рўйхатдан ўтказилмаётганлиги бўйича айрим хабарлар тарқалди. 
Муҳтарам Президентимиз раҳнамоликларида охирги йилларда масжидларни обод этиш, фуқароларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда янги жомеларни очиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 
2018 йил 31 майда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 409-сон қарори қабул қилинган. Ушбу қарорга мувофиқ, “Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисида” низом ишлаб чиқилиб, 2018 йил 27 сентябр куни Адлия вазирлигида 3071-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликларининг ваколати фақатгина масжид очиш учун тақдим этилган ҳужжатларни олиб, диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик хатини олиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага чиқариш бўлиб, бошқа жараёнларда иштирок этмайди.  
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллигига “Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисида” низом талабларига мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатлар Қарши тумани Кўчкак қишлоғи аҳли томонидан “Кўчкак” жоме масжидини рўйхатдан ўтказиш мақсадида тақдим этилмаган. 
Қолаверса, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллиги диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатига эга эмас. 

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати.