1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Намоз сабаб Исломга кирган адвокат

9-10-2021, 17:25 16 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Ливерпуллик Вилям исмли адвокат қаттиқ касал бўлади. Шифокор унга иссиқ ўлкага бориб даволанишни маслаҳат беради. У Гибралтар бўғози орқали Марокашга йўл олади. Кемада борар экан, ўша ердаги бир гуруҳ марокашлик ҳожиларнинг денгиз сувида таҳорат олаётганларини, сўнг сафланиб хушуъ билан намоз ўқиётганларини кўради. Улар намоз ўқир эканлар, қаттиқ шамол ҳам, денгиз тўлқини ҳам уларга таъсир қилмасди.
Бу манзарадан таъсирланган Вилям бу дин ҳақида изланишни дилига тугиб қўяди. Тунжа шаҳрига тушди ва у ерда Қуръони Каримнинг маънолар таржимасини, Томас Карлайлнинг «Қаҳрамонлар» китобини ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида бошқа китобларни ҳам ўқийди. Ўқиб бўлгач, Ислом динига киради, ҳам танаси, ҳам руҳи шифо топади.
Ливерпулга қайтгач, исмини Абдуллоҳ деб ўзгартирди. 1886 йилда Британиядаги илк масжидга асос солди. У ўзининг хутбаларидан бирида «Мен Қудратли, буюк қувват Соҳиби бўлган Зотга таслим бўлганимдан сўнг Исломни ҳақ дин деб эътироф этишдан, тан олишдан ўзга чорам йўқлигини ҳис этдим. Тунжани тарк этаётганимда мусулмонга айландим, ҳа, мусулмон бўлдим» деган.
Вилям касал бўлиш, ҳолдан тойиш, аъзолари ишдан чиқиши учун касалликка чалинмаганди. Балки у бутунлай соғайиш, шифо топиш учун касалликка чалинган эди.
Аллоҳ таоло Ҳаким Зот. Унинг бирор иши ҳикматдан холи эмас. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Абдуллоҳни мингга яқин инглиз эркак ва аёллар ҳидоят топишига сабабчи қилди.
Буни қаранг, Намозни хушуъ ила адо этиш намозхоннинг дунё ва охиратда нажотга эришишига сабаб бўлишидан ташқари уни четдан кузатган инсонга ҳам таъсири, фойдаси каттадир.
Абдуллоҳ 1932 йилда вафот этган.
Аллоҳ таоло уни раҳматига олсин!



Ислом.уз