1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Рабиъул-аввал ойи-фазилатли ой

11-10-2021, 11:27 18 Ўқиш режими + -
         Мана ҳижрий йил ҳисобидаги Рабиъул-аввал ойи ҳам кириб келди. Рабиъул-аввал ойини халқимиз Мавлуд ойи деб ҳам атайди. Рабиъул-аввал, яъни “Мавлуд ойи”   кириши билан дунё мусулмонлари қатори мамлакатимизда истиқомат қилаётган  юртдошларимиз ҳам муҳим бир санани кенг нишонлайдилар.  У ҳам бўлса “Мавлидун-Набий”, яъни Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилган саналарини шарафлаш ойидир. Бу мавлуд ойи фазилатли ойдир. Бу ойда барчаларимиз оламлар сарвари, бутун инсониятга охирзамон пайғамбари этиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратларини, ҳаётларини янада кенгроқ ўрганиш, ҳар ишда, ҳар кунимизда, ҳар бир амалимизда у зотга эргашиш, суннатларига мувофиқ ҳаёт кечириши бир-биримизга янада кўпроқ тарғиб қилишимиз керак бўлади.
         Мавлидун-набавийни нишонлашдан кўзланган асосий мақсад мўмин-мусулмонларни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатларини пайдо қилиш ва уни янада зиёда қилиш, қалбларига ўз пайғамбарларига муҳаббат руҳини улаш, дилларида шу туйғуни уйғотиш, кучайтириш ва сайқаллашдир.
         Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилади:
яъни: “Кимда-ким Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса, айнан ўшалар Аллоҳнинг инъомига эришган зотлар, яъни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар билан биргадирлар. Улар ҳамроҳ сифатида нақадар гўзалдир!” (Нисо сураси, 69-оят). Бу оятда пайғамбарлар билан  биргаликда бошқаларнинг зикр қилинишида солиҳликда мукаммал бўлмаганлар солиҳликда мукаммал бўлганларни яхши кўриш билан улар қаторидан жой олишларига ишора қилинган. Бошқа оятда: “Кимки Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига итоат этса ва Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилса, бас, айнан ўшаларгина ютуқ эгаларидирлар”- деган (Нур сураси 52-оят).
         Қалби Расулуллоҳга муҳаббат билан лиммо-лим тўлган. У зотнинг айтганларига итоат этишни ҳамма нарсадан афзал деб билган мўмин албатта Аллоҳнинг розилиги ва фазлу марҳаматига сазовор бўлади ва жаннатда у зотга қўшни бўлиш бахтини қўлга киритади. 
         Уламоларимиз кишини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалламга бўлган муҳаббатининг қанчалик чин эканлигига қуйидаги ишлар далолат қилади, деганлар:
  • У зотнинг бўйруқларига сўзсиз бўйсуниш ва суннатларига амал қилиш:
  • У зотнинг суннати санийяларига бошқа инсонларни ҳам тарғиб этиш:
  • У зотга кўп саловат ва саломлар йўллаш:
  • Саҳобалар ва аҳли байтларини яхши кўриш:
  • У зотнинг ҳулқлари билан зийнатланиш:
  • Бидъат хурофотлардан ўзини олиб қочиш:
  • У зотнинг суннатларига амал этмаслик, муҳаббат қилмаслик ила гуноҳкор бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлиш:
  • У зотнинг суҳбатларига ошиқиш, ҳеч бўлмаса тушда кўришни орзу қилиш.
Ҳар биримиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ҳаётларини ўрганиб, барча иш ва амалимизда у зотга эргашиш, суннатларига мувофиқ ҳаёт кечиришни бир-биримизга тарғиб қилишимиз керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва   салламнинг сийратларини қанча кўп ўргансак, у зотга муҳаббатимиз янада ортади. Шу билан бирга, шариатимизнинг баъзи ҳукмлари ва мақсадларини яхшироқ англаймиз. 
   
      
М. Қораев,
Қарши шаҳар “Қумқишлоқ” масжиди имом хатиби