1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон нусхаси тақдим этилди

11-10-2021, 20:48 16 Ўқиш режими + -
АҚШ президенти Томас Жефферсонга тегишли Қуръоннинг тарихий нусхаси «Expo 2020 Dubay» кўргазмасидаги Америка павилонида намойиш этилди.
Бу кўргазмада «Ҳаёт, эркинлик ва келажакка интилиш» мавзуси #USAP стендида тақдим этилди, деб маълумот беради Америка павилонининг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтида.
Жефферсон Қўшма Штатларнинг учинчи президенти бўлиб, мустақиллик декларациясининг асосий муаллифи сифатида тан олинган.
Тадбирда 1734 йилда чоп этилган икки жилдли Қуръони Карим нусхаси, шунингдек, рамкали Макка хариталари, Конгресс кутубхонасида махсус тайёрланган тўрт дюймли ёғоч қути ва алоҳида товоқлар совға қилинди.
Хавфсизлик ходимлари Дубайда бўлиб ўтган бутун дунё тадбирида тарихий экспонантларни кузатиб боришди.


Ислам.ру