1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нафл намозларининг ўқилиши макруҳ бўлган вақтлар

12-10-2021, 11:19 18 Ўқиш режими + -
       Аввалам бор нафл намози қандай намоз эканлигига диққатимизни қаратайлик. Инсоннинг ўз ихтиёри билан ёки фарз намозларига қўшимча тариқасидада ўқиладиган намозларга нафл намозлари дейилади.
Нафл намозлари икки хил бўлади. Улар қуйидагилар:
  1. Беш вақт фарз намозларига тобеъ бўлган нафл намозлар. Бунга фарз намозларидан олдин ёки кейин ўқиладиган намозлар бўлиб, улар “суннати равотиблар” дейилади.
  2. Беш вақт намозларига тобеъ бўлмаган инсоннинг ихтиёри билан ўқиладиган нафл намозлар. Буларга таҳийяти масжид. Шуруқистихора. Авваабийн. Таҳажжуд, Зуҳо (чоштгоҳ), Тавба намози, Ҳожат сўраш каби намозлар киради.
Қуйидаги вақтларда нафл намози ўқиш макруҳ. 
  1. Бомдод пайтида бомдоднинг суннат намозидан кейин бошқа нафл намозини ўқиш макруҳ.Бунинг далили:
Ибн Умардан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фажрдан кейин бомдоднинг икки ракаъат суннатидан бошқа намоз йўқ», дедилар»(Табароний ривояти).
  1. Аср намози ўқилгандан сўнг то шом намози ўқилгунча нафл намозини ўқиш макруҳ. Шом намозидан олдин нафл ўқиш. Чунки шом намозини тез ўқишга амрлар бор. Ундан олдин нафл ўқиш шомни кечиктириш бўлади.
  2.  Жума, ийд, ҳаж, никоҳ, кусуф, хусуф ва истисқо хутбалари бўлиб турган вақтда. Бу вақт имом минбарга чиққанидан то намозни ўқиб бўлгунича давом этади.
  3.  Ийд намозидан олдин ва кейин.
  4. Фарз намозга иқома айтилганда. Фақат бомдоднинг суннатини тезда, фарзга улгуриш шарти билан ўқиб олиш жоиз.
 Валлоҳу аълам!
 


“Мўъминнинг меърожи” ва "Кифоя" китоблари асосида Р. Акбаров  тайёрлади