1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қиёмат кунида сўраладиган тўрт нарса

18-10-2021, 15:00 468 Ўқиш режими + -
      Аллоҳ таоло бу дунё ҳаётини инсонга синов ўлароқ берди. Инсон ҳаётда яшар экан, Аллоҳнинг синовини бошидан ўткаради. Инсон яхши кунлар учун шукр қилади, балоли кунлар сабр қилади. Инсон дунё ҳаётини яшаб Аллоҳнинг ҳузурига борганида берилган неъматлардан сўроқ қилинади.  
    Қиёмат кунида тўрт нарсадан сўроқ қилинмасдан қадамларимиз жойидан силжимайди. У тўрт нарса қуйидагилардан иборат:
  1. Дунёда берилган умримизни нимага сарф қилганлигимиз;
  2. Йигитлик даврини қандай ўтказганлигимиз;
  3. Мол-мулкимизни қаердан топиб, қаерга сарфлаганимиз;
  4. Илмимизга қандай амал қилганлигимиз.
       Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) шунда марҳамат қиладилар: “Қиёмат куни банда тўрт нарсадан сўралмагунча, унинг қадами жойидан жилмайди; умрини нимага сарфлагани, йигитлик даврини қандай ўтказгани. Молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани ва олган илмига қандай амалгани” (Имом Термизий ривояти). 
       Шу сабабли барчамиз бу дунё ҳаётида ёшлик даврини икки дунёда манфаатли бўлиб ўткаришга, олган илмимизга амал қилишга, мол-мулкимизни қаердан топиб, қаерга сарфлаётганлигимизга, умримизни сарфини тўғри қилишга жиддий беришимиз лозим.   
        Аллоҳ таоло барчамизни ёшлик чоғларини тўғри ўтказишга, илмимизга амал қилишга, мол-мулкни ҳалол йўл билан топиб, уни ҳалол  жойларга сарфлашимизга, берилган умрни эса икки дунё саодати йўлида сарф қилишга муваффақ қилсин! 
        Аллоҳ таоло қиёмат кунида юқорида тилга олинган тўрт нарсадан саволга тутилганида Ўзи юзимизни ёруғ бўлишига муваффақ қилсин!


Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими