1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТИЛСИЗ МИЛЛАТ – СУВСИЗ ДАРЁ КАБИДИР

21-10-2021, 11:21 352 Ўқиш режими + -

Кишилик тарихидаги барча маънавий бойликлар тил орқали етиб келганлиги ҳеч кимга сир эмас. Халқ достонлари, қўшиқлари, афсоналари, эртаклари ва бошқалар оғиздан-оғизга ўтиб бизгача етиб келган. “Алпомиш” достони халқимизнинг ана шундай маънавий бойлигидир.

Тил — миллат кўзгуси. Дарҳақиқат, тил ҳар-бир миллатнинг маданияти, урф-одатлари, унинг тараққиётини кўрсатувчи ойна, десак муболаға қилмаган бўламиз. Тили ривожланмаган элнинг руҳида юксалиш бўлмайди, у ўзлигидан, миллийлигидан тобора узоқлашаверади. Миллий тил худди байроқ, мадҳия, герб каби қадрли ва азиздир. Унда ҳар-бир миллатнинг руҳи, дунёқараши акс этади. Тил миллатнинг мулки,унинг ҳаёти, ўтмиши, келажаги ҳамда қалби ҳисобланади. Ҳар бир миллатнинг тилида ўша халқнинг  қадрияти, маънавияти, ўзлиги намоён бўлади. Демак, тил миллатни, миллат халқни халқ қилиб бирлаштириб турадиган бебаҳо, нодир хазинадир. Бу хазинада ўша миллатга тегишли бўлган маънавият минг йиллар, асрлар давомида сайқалланиб, ривожлантирилиб, кўз қорачиғидай асраб- авайлаб келинади. 
Сувсиз дарё бўлмаганидек, тилсиз миллат ҳам вужудга келмайди. Бирор миллатга мансуб бўлган тил, ўша миллат билан яшайди ва бардавом бўлади.      Ота-боболаримиз қадимдан тилни асраб авайлашган, ривожлантиришган. Масалан,     Алишер Навоий, Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Лутфий ва бошқалар. Ўзбек тилининг ривожи учун беқиёс ҳисса қўшганлар. Туркий тиллар оиласига мансуб бўлган ўзбек тилимиз бизнинг бебаҳо бойлигимиздир. Сўз мулкининг султони,буюк мутафаккир Алишер Навоий ўзи яшаган мураккаб давр – XV асрда тилимиз ҳимоясига отланиб, туркий тил ўз имкониятлари жиҳатидан бошқа тиллардан сира қолишмаслигини илмий ва амалий жиҳатдан исботлаб берди. Ўзининг “Ҳамса” каби шоҳ асарини туркий тилда яратди.
Ҳар бир миллатнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк бойлиги бор. Бу ҳам бўлса унинг тили. Айнан тил одамларни бир миллатга мансуб халқ сифатида бирлаштиради. Тил ҳар-бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси, халқни - халқ, миллатни - миллат қиладиган рамзлардан бири асрлар оша аждоддан-авлодга бевосита мерос бўлиб етиб келадиган ўзаро муомала воситасидир. Мамлакатимизда 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши истиқлолимиз сари қўйилган дадил қадамлардан бири сифатида тарихга муҳрланган эди. 1989-йил 21-октабрда “Давлат тили ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 1993-йил 2-сентабрда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.  “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилинганлигига бу йил 32 йил тўлди. Ўтган шу даврда она тилимизнинг янада сайқалланиши, бадийлиги, тарихийлиги ва дунё миқёсида аҳамияти ҳамда нуфузини оширишга қаратилган қатор маънавий-маърифий, ижодий изланишлар, илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Айни пайтда она тилимизга бўлган эътибор ҳар қачонгидан ҳам юқори поғонага кўтарилиб, унинг бой хазинасини қайта тиклаш ва ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирги кунда ёшларимиз учун кенг имконият эшиклари очилмоқда. Шулардан бири кутубхоналардир. Уларда ўзбек тилидаги бадий адабиётлар, ўқув қўлланмалари, илмий-сиёсий адабиётлар, луғатлар билан бойитилиб бораётганлиги ёш авлод тилини, тафаккурини юксалтиришда катта аҳамият касб этмоқда. Юртимизда она тилимиз - ўзбек тилини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардан яна бири давлат идора ва ташкилотларида иш юритиш ўзбек тили лотин алифбосида олиб бориш йўлга қўйилган....    


Ислом Эшбеков,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус 
ислом билим юрти АРМ мудири