Қашқадарё вилоятида фаолият юритаётган диний соҳа ходимларининг "Абу Муин Насафий" мужмуасига ташрифлари давом этмоқда.
5749
21-10-2021, 13:30 398Ўқиш режими
+
-
Имом-хатиблар ва ҳудудларда фаолият кўрсатиб келаётган отинойилар калом илмининг машҳур алломаси, мутафаккир улуғ бобокалонимиз Абу Муин Насафий ҳазратларининг мақбараларини зиёрат қилиб, Қуръон тиловати ҳамда дуолар ўқиб, зиёрат давомида имом-хатиблар ва отинойилар "Абу Муин Насафий" мужмуасидаги музей, кутубхона билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, Абу Муин Насафий ҳазратларининг қаламига мансуб китоблар, қўлёзмалар ва адабиётлар билан танишилиб, илмий суҳбатлар ўтказилди.