Таҳорат қилишда амалларнинг ўрни алмашиб қолса нима бўлади? Мисол учун сочга масҳ тортишни энг охирида қилса.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам тартиб билан таҳорат қилганлар. Маълумки, У Зотнинг амаллари Қуръони каримнинг баёнидир. Уламоларимиз таҳоратда Қуръони каримда келган тартибга риоя қилиш суннат амал эканини таъкидлашган. Шундай экан қасддан таҳоратдаги тартибни қасддан тарк қилиш макруҳ. Лекин унутиб тартибга риоя қилинмаса, макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.