Қуддус шаҳрида “Масжидул-Ақсо” номли масжид бор. Бу масжид қадимий масжидлардан биридир. “Масжидул-Ақсо”ни қурилишини Сулаймон пайғамбарга нисбат берадилар.
“Масжидул-Ақсо” дегани ўзбек тилида “Узоқдаги масжид” деган маънони англатади. Масжидул Ақсо тарҳи 103,80Х69,20 метрни ташкил қилади. масжид тош ва ёғоч ўймакорлиги билан безатилган.
Маълумки,Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳижратларининг иккинчи йилигача мусулмонлар “Масжидул-Ақсо”га қараб намоз ўқиган. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз (с.а.в.)га У зотнинг ҳижратларининг иккинчи йилида ваҳий юбориб, қибла сифатида фойдаланиб турилган “Масжидул-Ақсо”дан мусулмонлар юзларини Макка-Мукаррамага қаратишга буюради.
Масжидул-Ақсо мусулмонлар учун қасд қилиб бориладиган учта масжиддан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Фақат ушбу уч масжид сари қасд қилиб йўлга чиқилади: Масжидул Ҳаром, менинг масжидим ва Масжидул Ақсо”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
Р. Акбаров.