1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Муқаддас вазифамиз

30-04-2021, 15:45 177 Ўқиш режими + -
Бугунги тенгдошларимиз маънавият, маданий мерос ва умуминсоний қадриятлар негизида юксак ватанпарварлик, халқпарварлик, фидойилик туйғусини ва меҳнатсеварлик фазилатларини ўзида мужассам этиб, Ватанимиз обрўси, шон-шуҳрати ва шарафини юксалтиришга ҳамда унинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилиб, ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб юксак намуна кўрсатмоқдалар. Албатта, буларнинг барчаси Мамлакатимизнинг мустақиллиги, тинч ва осудалиги шарофатидандир. 
Истиқлол берган буюк неъмат – тинчлик, осуда ҳаёт, фаровон турмуш барчамиз, аввало биз ёшларнинг бебаҳо бахт-саодатимиз, юртимиз келажаги, унинг пойдеворини мустаҳкамловчи асосдир. Шундай экан, бу неъматнинг қадрига етиш, юртимиздаги осуда ҳаёт бардавомлигини таъминлаш учун ким бўлишимиз ва қандай мавқега эга бўлишимиздан қатъи назар, ҳар биримизнинг вазифамиз экстремизм ва терроризмнинг қабиҳ ва ғаразли мақсадини халқимиз, айниқса ёшларимиз орасида тинимсиз фош қилиш асосида огоҳликка чақиришдан иборат. Чунки, бемаъни хом хаёлларга берилган бузғунчи оқимларнинг асл мақсади дин байроғи остида талончилик ва босқинчилик, террорчилик ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш, жамиятга ҳар томонлама зарар етказиш орқали кишилар, айниқса ёшлар орасида миллатлараро ва динлараро адоват, миллатчилик ва диний айирмачилик кайфиятларини шакллантириш, ёшларимизни ўз халқига, ўз юртига, ўз ота-онасига қарши қилиб қўйишдан иборат экани барчага маълум.
Дин ниқоби остидаги ғаразли кимсалар ёшларни ўз тузоғларига илинтиришда интернет орқали ўзларини “яқин дўст” ёки “ҳидоятга чорловчи” сифатида танитиб, ёшларни тўғри йўлдан чалғитмоқдалар. Аслида, адашган кимсаларнинг дин ва шариат борасида умуман илмлари йўқ, фақатгина тўдабошидан ёдлаб олганларини такрорлашдан нарига ўта олмайди. Бошқа томондан қараганда, улар ўз жоҳилликлари билан бошқаларни ҳам жар ёқасига тортаётганлари ва кимнингдир ноғорасига ўйнаётганларини билмайди.
Ҳали оқни қорадан ажратишга улгурмаган ёшлар интернет орқали тарқатилаётган бузғунчи таълимот, ғояларга алданиб, ботил фирқаларга қўшилиш ҳоллари учрамоқда. Натижада ўзи шарманда, ота-онаси ёмонотлиқ бўлиб қолмоқдалар.
Бунинг учун аввало, барчамизнинг она-Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топтиришимиз, мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз зарур. Ана шундагина бизларга жоҳил кимсалар ўз таъсирини ўтказа олмайди.
Бу ҳаётда орзу-интилишимиз, кўзлаган мақсадимиз, қиладиган ишларимиз кўп. Лекин ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки, бизнинг энг буюк ва муқаддас вазифамиз-юртимиз истиқлолини, халқимиз эрку озодлигини кўз қорачиғидай асраш, унинг хавсизлигини ҳимоя қилишдир.
 
 
Ғайбуллаев Сирожиддин,
“Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти 3-курс талабаси