“Нажот”масжиди
“Нажот” масжиди Муборак тумани Қарлуқ кишлогида жойлашган. “Нажот”масжиди жойлашган Қарлуқ қишлоғи қадимий манзиллардан биридир.
Маълумки, Қарлуқ қишлоғи Муборак туманида жойлашган. “Қарлуқ” қадимий туркий уруғнинг номидир. Бу ҳақда “Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати” да шундай дейилади: “Қарлуқ-қадимий туркий этноним. Туркий халқларнинг бир тармоғи сифатида Кул Тигин, Билка қоон ёдгорликларида қайд этилган. М. Қошғарийнинг изоҳига кўра, қарлуқ туркманларнинг бир гуруҳи, улар кўчманчи бўлиб, ўғўзлардан бошқа, улар ҳам туркмандир. Қарлуқларнинг қадимги сўғд. Тохарлар ватанига келиши VII аср ўрталарига тўғри келади. Қарлуқлар Х асрда Тохаристоннигина эмас, Афғонистоннинг шимолий-шарқ қисмини, Кашмир ва пешворни ҳам эгаллаган. Ўша вақтдаги қарлуқларнинг бир қисми ўтроқлашган. Муборакдаги Қарлуқ қишлоғи қадимий Миянкалга яқин, улар Бухоро амири Муҳаммад Раҳим (1753-1758) даврида Қаршининг Қарлуқхона (шаҳар яқини) сидан кўчирилган[1]”.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида мана шу қишлоқда ҳашар йўли билан масжид қурилди. У масжидга “Нажот” деб аталди. “Нажот” арабча сўз бўлиб, у ўзбек тилида ёрдам, кўмак, холос бўлиш деган маъноларни англатади.
“Нажот” масжиди тўғри тўртбурчак тарҳли, 10,5 Х 14,5 метрли масжид ҳисобланади.
Масжиднинг таҳоратхонаси 2018 қайта таъмирланди. Мўъмин-мусулмонларнинг таҳорат олиш учун зарур бўлган ҳамма шароитлар бор.
1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган.
“Нажот” масжиди Қарлуқ ва Сардоба қишлоғи фуқароларининг диний эҳтиёжларини қондириш йўлида хизмат қилмоқда.
Руҳиддин Акбаров
[1] Нафасов. Т. “Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати”. “Ўқитувчи” нашриёти. Т. 1988. 238-бет.