1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Солиҳ фарзанд

13-02-2020, 19:09 759 Ўқиш режими + -

 

 

Солиҳ фарзанд

 

                  Подшоҳ бир йигитни мукофотлади. Йигит подшоҳга миннатдорчилик билдириб деди:

-Рухсат этсангиз бу мукофотни Аллоҳ таоло  “ яхшилик қилиш” га буюрган инсонларга берсам-деди.  Подшоҳ йигитни синаш учун сўради: 

- Аллоҳ таоло кимга яхшилик қилишга буюрган?-  

Йигит: 

  • Аллоҳ таоло яхшиликни ота-онамга қилишга буюрган-деди ва  “ Қуръони Карим” дан қуйидаги оятни ўқиди: 

“ Ва Аллоҳга ибодат қилинглар ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирманглар. Ота-онангга яхшилик қилинглар ” ( Нисо сураси 36-оят). 

                     Подшоҳ   ундан: 

  • Ота-онангга мукофотни қандай қилиб  бўлиб берасан?-деб сўради.

                    Йигит эса:

 - Мукофотни тўртга бўлмоқчиман. Тўртдан уч қисмини онамга, бир қисмини эса отамга бермоқчиман. Ва бу билан Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи ва салам)нинг қуйидаги ҳадисларига амал қилган бўламан деди ва ҳадиси шарифни ўқиди: 

 “ Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:  Бир киши Пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи ва салам) ҳузурига келиб: “ Ё Расулаллоҳ, кимга яхшилик қилай?, деб сўради.  

                                                                                                                         “ Онангга “, дедилар. 

 “ Сўнгра яна кимга?”, деди.           

 “ Онангга”, дедилар.      

 “ Сўнгра яна кимга?”, деди.       

 “ Онангга”, дедилар.              

 “ Сўнгра яна кимга?”, деди.             

 “ Отангга”, дедилар ”. 

(  Имом Бухорий ривояти).   

Шунда подшоҳ йигитга юзланиб: 

 - Сени шу даражага етказиб тарбиялаган ота-онангга раҳмат. Дарҳақиқат, ота-онанг мукофотга лойиқ кишилар экан- деди.

 

Р. Акбаров

ЎМИнинг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими