1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЁЛ ВА ОИЛА

23-11-2021, 12:22 515 Ўқиш режими + -
     Аллоҳ таоло оилада аёлнинг ўрнини муҳим қилиб яратди. Аллоҳ таоло аёлларга оилада аёлларга она бўлишдек, шарафли ва ўта оғир масъулиятни айнан хослаб берди. Шу билан бирга эркакларни жисмонан куч талаб қилувчи ишларга, жумладан, касб қилиб аҳли оиласига нафақа бериш ҳамда бошқарув ишларни уларнинг зиммасига юклаб, эркакларни аёллардан бу хусуда афзал қилиб яратган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

وَلَهُنَّ مِثْلُ الَّذِي عَلَيْهِنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلِلرِّجَالِ عَلَيْهِنَّ دَرَجَةٌ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ (سورة البقرة/228).
яъни: “Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир. Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража (зиёдалик) бор. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир” (Бақара сураси, 228-оят).
Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ҳадиси шарифда аёлларнинг вазифалари хусусида қуйидагича марҳамат қиладилар:

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ قَالَ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "إِذَا صَلَّتْ الْمَرْأَةُ خَمْسَهَا،وَصَامَتْ شَهْرَهَا، وَحَفِظَتْ فَرْجَهَا، وَأَطَاعَتْ زَوْجَهَا, قِيلَ لَهَا: ادْخُلِي مِنْ أَيِّ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ شِئْتِ" 
(رواه الإمامالطبراني في "المعجم الأوسط").
яъни: Абдурраҳмон ибн Авф (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расули акрам (с.а.в.): “Қачонки хотин киши беш (маҳал) намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киргин!” – деб айтилади”, -деганлар (Имом Табароний “Мўъжамул авсат”да ривоят қилган). 
    Муслима аёл эри олдидаги Ислом дини кўрсатган вазифаларни адо этмоғи лозим бўлади. Улар ичида энг муҳимлари қуйидагилар:
1. Эрининг ҳурматини жойига қўйиб, унга итоат қилади.
2. Аёл эрининг мол-мулкини муҳофаза қилади.
3. Ўз гўзаллигини фақат ўз эрига тақдим қилади ва ўзини номаҳрам нигоҳлардан сақлайди.
4. Оилавий сирлар ҳамда жинсий муносабатларни бошқаларга ошкор қилмайди.
5. Эрини беҳудага ғазаблантирмайди.
6. Барча ишларида эридан рухсат олади.

عَن أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنهُ قَالَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِصَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ:"لَا يَحِلُّ لِامْرَأةٍ أَنْ تَصُومَ وَ زَوجُهَا شَاهِدٌ إِلاَّ بِإِذنِهِ، وَلاَ تَأذَنَ فيِ بَيتِهِ إِلَّا بِإِذنِهِ" (متفق عليه).
яъни: Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз нафл рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас» (Имом Бухорий ва Имом Муслим). 
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса Пайғамбаримиз (с.а.в.): 

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رضي الله عنها قَالَتْ، قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "أَيُّمَا امْرَأَةٍ مَاتَتْ، وَزَوْجُهَا عَنْهَا رَاضٍ، دَخَلَتْ الْجَنَّةَ" (رواه الإمام الترمذي في سننه).
яъни: Умму Салама (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ(с.а.в.) айтадилар: “Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради”(Имом Термизий ривояти).
Ўз навбатида эркаклар ҳам аёлларга ғамхўрлик қилишлари лозим. Жумладан ҳадиси шарифда шундай дейилган: 
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنهُ قَالَ، قَالَ رَسُولَ اللهِصَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:"دِينَارٌ أَنْفَقْتَهُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، وَدِينَارٌ أَنْفَقْتَهُ فِي رَقَبَةٍ، وَدِينَارٌ تَصَدَّقْتَ بِهِ عَلَى مِسْكِينٍ،  وَدِينَارٌ أَنْفَقْتَهُ عَلَى أَهْلِكَ،  أَعْظَمُهَا أَجْرًا الَّذِي أَنْفَقْتَهُ عَلَى أَهْلِكَ"
(رواه الإمام مسلم).
яъни: Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Бир динор Аллоҳ йўлида инфоқ қилдинг. Бир динор қул озод қилиш учун инфоқ қилдинг. Бир динор мискинга инфоқ қилдинг. Бир динор ўз аҳлингга инфоқ қилдинг. Буларнинг ичида савоби улуғроғи ўз аҳлингга инфоқ қилганингдир”,- деганлар (Имом Муслим ривояти).
Уларга нафақа қилиш бошқа хайр-эҳсонлардан ҳам кўра афзалроқ саналади.Эрлар ҳам асоссиз равишда ҳали уни, ҳали буни таъқиқлашга шошилмасдан уларга шариат нуқтаи назаридан келиб чиқиб, яхши муомалада бўлишлари талаб қилинган.

А.Алимахмадов
Китоб тумани “ Санам ”  жоме масжиди имом-хатиби