1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

БИР ҲАДИС ШАРҲИ ИСЛОМ ШАРТЛАРИ.

12-06-2020, 10:18 877 Ўқиш режими + -



Бир ҳадис шарҳи


Ислом шартлари.

 

 Абдуллоҳ ибн Умар розийаллоху анҳумо ривоят ҳилади: Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Ислом беш нарса устида бино ҳилинган. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг пайғамбари эканига гувоҳлик бериш, намоз ўкиш, закот бериш, (имкони бўлса) Каъбани ҳаж ҳилиш ва рамазон рўзасини тутиш» (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

«Ислом беш нарса устида бино қилинган». Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзларидан бу беш амални бажарган кишилар мусулмон бўлишлари англашилади. Уй керакли устунлари билан тўлиқ бўлганидек, Ислом ҳам ана шу беш амал рукнлари билан тўлиқ барпо бўлади. Бу бино маънавий бир бино бўлиб, ҳиссий бинога ўхшатилган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Намоз диннинг устунидир. Уни тарк қилган (киши) динини йиқитган бўлади», деб марҳамат қилганлар. Қолган асослари хам айнан шундайдир. Маънавий бино билан алоқадор қуйидаги шеър ҳам ёзилган:

 

Топширилса ишлар аҳлига, улар ислоҳ бўлмасдан ҳолмас.

Кунинг ёмонларга ҳолса, билки, ишлар ўнгланмас.

Гар жоҳиллар бошҳарса, бошлиҳ саналмас.

Уй устунсиз курилмас, олдин дарахт экилмас, устун ҳам топилмас.

 

Аллоҳ таоло мўминлар билан мунофиқларга ибрат бўлсин учун, қуйидаги ояти каримани нозил қилди:



«Бас, (масжид) биноларини Аллоҳдан қўрқиш ва унинг рознлиги асосига қурган киши яхшироқми ёки биноларига емирилаётган жар ёқасини асос қилиб олиб, шу сабабли ўзи ҳам жаҳаннам ўтига қулаган кимсами?! Аллоҳ бундай золимлар қаимни ҳидоят қилмас» (Тавба, 109).

Аллоҳ таоло мўминларнинг биносини ҳеч қандай хавф бўлмаган бир тог устида қурилган бинога ўхшатди. Кофирларнинг биноси эса қулаётган жар ёқасида қурилган бинога ўхшатидди. Жар қулаши натижасида бино сувга қандай ғарқ бўлса, худди шундай кофир ҳам жаҳаннамга йиқилади.

Ҳадисда келган беш нарса бинонинг тамал тошларидир. Бошқа фарзлар ва суннатлар (вожиб ва мустаҳаблар) мукаммал қилувчи нарсалар бўлиб, бинонинг безакларидир. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай бир ҳадис ривоят қилинади: «Иймон етмиштача даражадан иборат. Энг юксак даражаси «Ла-а илаҳа илаллоҳ» дейиш, энг пастки даражаси (одамларни) озор берадиган нарсани йўлдан олиб ташлашдир».

«Каъбани ҳаж қилиш, рамазон рўзасини тутиш». Бу ривоятда олдин ҳаж, кейин рўза зикр қилинган. Бу бир тартиб бўлиб, ҳукми борасидаги кетма-кетлик эмас. Чунки рамазон рўзаси ҳаждан олдин фарз қилинган. Бошқа бир ривоятда эса биринчи рўза, кейин ҳаж зикр қилинган.



Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис китобидан