1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тирноқни ўстириб юрса бўладими?

27-11-2021, 10:21 660 Ўқиш режими + -
Ислом дини   тирноқларини олиб юришга тарғиб қилади. Ислом динида тирноқ олиш суннат амал ҳисобланади. Тирноқларни олмасдан ўстириб юриш макруҳ бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
фатво ҳайъатининг фатвосида шундай дейилади:
 
 “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тирноқ ўстириб юриш – суннатга хилоф, макруҳ амалдир.
Тирноқ олиб юриш - фитрий суннат, яъни, пок табиатга уйғун ишлардандир. Буни замонавий тилда шахсий гигиена, дейилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом марҳамат қиладилар:
 
الفِطْرَةُ خَمْسٌ -أَوْ خَمْسٌ مِنَ الفِطْرَةِ-: الخِتَانُ، وَالِاسْتِحْدَادُ، وَنَتْفُ الإبْطِ، وَتَقْلِيمُ الأظْفَارِ، وَقَصُّ الشَّارِبِ.
 
“Беш нарса соф фитратдандир: хатна қилиш, қовуқ (туклари)ни қириш; қўлтиқ (туклари)ни юлиш, тирноқларни олиш, мўйлабни қирқиш” (Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).Тирноқларни ҳар ҳафта, буни иложи топилмаса, 15 кунда, буни ҳам иложи бўлмаса, 40 кундан ошмасдан олиб юриш суннат. 40 кундан ошиб кетса, макруҳ бўлади.
 
Ҳозирда тирноғини ўстириб юришга қизиқадиганлар йўқ эмас, балки маълум маънода урфга айлантиришга ҳаракатлар бор. Лекин соф инсон табиатига зид бўлган нарса ҳеч қачон безак бўла олмайди, барибир уни жирканч саналаверади. Гўзалликни покликдан излаш керак. Одам йиртқич эмаски узун тирноқларга муҳтож бўлса... (Валлоҳу аълам)”.
 
 Тирноқларни олмасдан ўстириб юриш инсоннинг соғлигига ҳам зарар қилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўн беш аср илгари: “ Тирноқларингни олиб юринглар, Шайтон бармоқ учи ва тирноқларинг орасига ўз уруғини қўяди” ( Имом Бухорий ривояти) деганлар. Шайтоннинг уруғи бу тирноқ учидаги қорайиб турган кирлардир. Пайғамбаримиз (с.а.в.) шайтон уруғи деб, ҳозирги медицина тили билан айтганда, зарарли вирус,бактерияларни айтганлар. Тирноқ олишимиз билан соғлигимиз учун  зарарли бактериялардан қутиламиз. 
 
 Хулоса қилиб айтамизки, мъмин-мусулмон тирноқларини ўстирмасдан ўз вақтида олиб юриши лозим бўлади.
 

Руҳиддин Акбаров 
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими