1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ЎЗБЕКИСТОН – ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ЎЛКАСИ

4-12-2021, 10:05 241 Ўқиш режими + -
Бизнинг  юртимиз мустақил Ўзбекистон, кўп миллатли халқлар яшайдиган юрт ҳисобланади. Албатта ҳар бир миллатнинг ўзига хос урф-одати, қадриятлари ва маросимлари бўлади. Ислом динида бошқа дин вакилларига яхши муомала ва дўстона алоқалар ўрнатиш буюрилган ва улар билан муомалалар шариат кўрсатмалари асосида бўлиши таъкидланган. Аллоҳ таоло “Мумтаҳана” сурасида марҳамат қилади. “Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш” қилмаган ва сизларни диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан сизларни қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир (8-оят). Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин-мусулмонларни бошқа миллат ва дин вакиллари, агар улар мусулмонларга диний адоват билан уруш қилмаса ва яшаб турган диёрларидан чиқариб юборишга уринмаса, уларга нисбатан яхши алоқада бўлиб, адолатли муносабатда бўлиш таъкидланмоқда.
Ёшларга тинчлик ва бағрикенгликнинг улуғ неъмат экани, уни қадрига етиш, жамият тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солувчи омиллар тўғрисида зарур маълумотларни бериш, уларда Ўзбекистоннинг маданий ранг-баранглиги, юртимиздаги миллат ва элатларнинг урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилиш, шунингдек, ана шу маданий турфа хилликни асраб-авайлаш каби ижобий фазилатларни шакллантириш муҳим аҳамиятга эга.
 
Отабек Зайниддинов,
 Китоб тумани “Алақуйлиқ” жоме масжиди имом хатиби