1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тарбия муҳим иш

4-12-2021, 11:56 502 Ўқиш режими + -
      Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (саллолоху алайхи ва саллам) бўндай деганлар: “Фарзандларингизга одоб беринг ва уларнинг одобларини чиройли қилинг”. Инсон одоби билан гўзалдир. Шу боис киши ёшлигиданоқ илм ва одобни ўргатиши зарурдир. Ота-она  бундай неьмат ва имкониятдан унумли фойдаланиши, фарзандларнинг келажакда солих ва тарбияли инсон бўлиб камол топишини Аллоҳдан дуо қилиб сураши лозим.
      Ҳазрати  Али (каррамаллоҳ важхаху): фарзандларингизга давр илмини ўргатинглар, чунки улар сизнинг даврларингиздан бошқа даврда дунёга келгандир:-деганлар. 
      Бу ўгитга амал қилган мамлакатнинг келажаги порлоқ бўлади.  Ватанимзнинг гуллаб-яшнаши, турмушимизнинг обод бўлиши,болаларимиз ўз юрти, дини, оиласига содиқ бўлиши учун, энг аввало, уларнинг одобига, ахлоқига, эьтиқодига ва илму маьрифатли бўлишига катта эьтибор беришимиз лозим, токи фарзандларимиз биздан-да илмлироқ а ақллироқ, халқи учун чин дилдан хизмат қиладиган, одобли, ахлоқли, дину динёнатли бўлиб улғайсинлар.
      Аллоҳ таоло фарзандларимизни имон-эътиқодли, одоб-аҳлоқли, илм-ҳунарли, Ватанига садоқатли қилиб тарбия камолини кўриш бахтини барчамизга насб этсин. Бунинг учун ҳар биримиз маъсулмиз.

Ш.Карамова.
Қашқадарё вилоятидаги вакиллигининг 
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: