1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Маҳр

7-12-2021, 12:20 638 Ўқиш режими + -
 Аслида, маҳрни никоҳдан олдин ёки никоҳ ўқиладиган пайтда бериш фазилатли. Ислом динида маҳр   никоҳга чиқаётган қизни хурсанд қилиш, унинг кўнглини куёвга мойил қилиш мақсадида, шахсан қизга берилиши лозим. Маҳр бериш ҳақида Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Аёлларга уйланаётганда уларга маҳрларни хурсандчилик ила қалбдан чиқариб беринглар”. ( Нисо ураси, 4-оят).
 Маҳр пул-маблағ, тақинчоқ, либослардан иборат бўлиши мумкин. Маҳрнинг миқдорини куёв билан келин яшаб турган жой, у ердаги амал қилиниб келинадиган миқдор ёки уларнинг иқтисодидан келиб чиқади. Маҳр бу эр мулкининг ичидаги  хотиннинг мулкидир.  Маҳр келиннинг ҳақи бўлиб, ундан зўрлаб олишга куёвнинг ҳам, ота-онасининг ҳам ҳаққи йўқ. Аммо  келин ўз ихтиёри билан куёвига, ота-онасига қисман ёки ҳаммасини бериш мумкин.
Бизнинг   Ҳанафий мазҳабимизда никоҳ вақтида маҳр айтилмасада ҳам никоҳ дуруст ҳисобланади. Аммо  эр киши маҳрни бўйнидан соқит қилиши лозим
Шофиъий мазҳабида   никоҳ вақтларида маҳра йтилмаса, никоҳ тўғри бўлмайди. Чунки улар ўзлари учун пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қуйидаги ҳадисларини асос қилиб оладилар:
“Маҳрсиз никоҳ никоҳ эмасдир”.  
Маҳрнинг кўп бўлиш миқдори муайян қилиб белгиланганлигига барча уламолар иттифоқ қилганлар. Маҳр миқдорини юқори қилиб қўйиш жамият ичида муаммоларни келтириб чиқаради. Маҳр юқори бўлганлигидан эркаклар уйланаолмаслиги, хотин-қизларнинг турмушга чиқмай туриб қолиши каби нохуш ҳоллари юзага келиши мумкин.  Шу сабабли ислом динида никоҳнинг яхшиси маҳри камроғидир.  Аммо маҳрнинг энг оз миқдори ихтилофли бўлиб, бизнинг мазҳабимизда   пайғамбаримиз (с.а.в.):
“Ўн дирҳамдан кам маҳр,маҳр эмас”, -деган ҳадислари ҳужжат қилиниб, маҳрнинг энг оз миқдори ўн дирҳам белгиланган. Ўша пайтда ўн дирҳамга бир қалқон берган ривоят бор. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳазрати Али (р.а)га қизлари Биби  Фотима (р.анҳа) берганларида, ҳазрати Алини маҳр бермасдан Фотимага қўшилишларига рози бўлмаганлар. Шундан сўнг ҳазрат Али қалқонларини сотиб, пулини Фотимага маҳр қилиб берганлар.
Оила қураётган ёшларни бир-бирларига маҳр беришлари уларнинг ўзаро муҳаббатларини кучайтиради, улар ўртасида садоқатни юзага келтиради. Дунё бошидан бери инсонлар ўртасида меҳр-муҳаббатни, садоқатни йўқотиш учун Шайтон ҳаракат қилиб келмоқда. Шу сабабли Шайтон икки ёшни муҳаббатини қўзғайдиган маҳрни ёмон кўради. Ривоят қилишларича, Шайтон ўз қўл остидаги жинларига:
“Ким мени ёмон кўрган нарсамни билади?”-дебди.
Йиғилган жинлардан бири худога ибода қилиш деса, яна бири эса одамларнинг бир-бирига қилган яхши дуоси, дебди. Аммо Шайтон:
“Икки ёшнинг муҳаббат ва садоқатини қўзғайдиган маҳр (совға)ни  ёмон кўраман”, деган экан. 
Хулоса қилиб айтамизки, маҳр халқимизнинг кўп йиллардан бери бажариб келаётган шарқона удумларидандир. У туфайли оила қураётган икки ёш ўртасида меҳр-муҳаббат ва садоқат мустаҳкамланади. Меҳр –муҳаббат, садоқат асосига қурилган оилаларда эса Ватанимизнинг келажаги бўлган бахтли ёшлар туғилади. Чунки дунёдаги барча   яхши нарсалар муҳаббат туфайли пайдо бўлади.      
 
Р. Акбаров,