“Фиқҳ” сўзининг маъносиини биласизми?
6101
14-12-2021, 09:42
443
Ўқиш режими
+
-
“Фиқҳ” сўзи илоҳий сўз бўлиб, уни Аллоҳ таоло Ўзининг каломида истеъфода этган. Аллоҳ таоло “Қуръони карим”да шундай марҳамат қилади:“Барча мўъминлар (жангга) чиқишлари жоиз эмас. Ахир улардан ҳар бир тоифа одамлар (жанг учун) чиқмайдиларми? (қолганлар Мадинада) Динда фақиҳ-билимдон бўлишиб, (жанга кетган) қавмлари олдиларига қайтган вақтларда, уларни огоҳлантиргани (қолмайдиларми)? Шояд у (қавм)лар Аллоҳнинг азобидан сақлансалар” ( тавба сураси, 122 –оят).
“Фиқҳ “ сўзи араб тилидаги сўз бўлиб, у ўзбек тилида “фаҳм, тушунча, билим” деган маъноларни беради. Бу ҳақда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “Фиқҳ (арабча)-билим, тушунча; мусулмон ҳуқуқи”дейилади.
“Фиқҳ” сўзининг шаръий маносини ҳақида уламолар қуйидагича таъриф беришган “Шаръий амаллар ҳукмларининг мукаммал далиллари асосидаги илм фиқҳ дейилади”.
Манбалар асосида Р. Акбаров тайёрлади