1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Эҳсон қилишликда ажр-савоб кўп

8-01-2022, 10:27 297 Ўқиш режими + -
      Дарҳақиқат, хайру-эҳсон қилишда ажр-савоб кўп.  
      Эҳсоннинг бир неча турлари бор: Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга эргашиш ҳам – эҳсон, бировни кечириш ҳам – эҳсон,бошига келган мусибат ва озорларга сабр қилиш ҳам – эҳсон,ҳатто бировга яхши муомала қилиш ҳам – эҳсон. 
       Дарҳақиқат бирор кишига бир нарса эҳсон қилсангиз бундан дилингиз равшан тортади,руҳий хотиржамлик юзага келади, бошқаларга фойдангиз текканлигидан хурсанд бўласиз.
        Эҳсон олган киши ҳам эътибордан четда эмаслигидан,кўрсатилган яхшиликдан севинади,дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга душманлиги, адовати бўлса унутади.Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик,ҳурмат – эҳтиром пайдо бўлади,душманчилик барҳам топади,осайишталик ва фароғат барқарор бўлади.Энг асосийси,кимга яхшилик қилсангиз,Аллоҳ таола ҳаммасини билиб туради,эҳсонни ўзингизга бир неча баробар қилиб қайтаради.
      Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қиладиган эҳсонларимизни ўз даргоҳида мақбул айласин!

М. Қораев,
Қарши шаҳри “Қумқишлоқ” масжиди имом хатиби