Фиқҳ дарслари (46-дарс). «Фиқҳу ал-муомалот ал-молия»

Kirilcha / Фиқҳ 14-фев-2020, 17:47 0 13

 

Фиқҳ дарслари (46-дарс). «Фиқҳу ал-муомалот ал-молия»

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
 Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

    Бу китобнинг муаллифи Жиддадаги Малик Абдулазиз дорилфунуни Ислом иқтисоди илмий изланишлар маркази илмий ходими доктор Рафиқ Юнус Мисрийдир. Муқаддимада айтилишича, китоб иқтисод ва идора куллиялари талабалари учун ёзилган. «Фиқҳу ал-муомалот ал-молия» китобининг бош мавзулари жумладан, қуйидагилардан иборат:

– Мақсадлар ва қоидалар;

– Мол, мулк ва ақд;

– Нафақалар, маҳрлар ва мерослар;

– Закот, солиқлар ва молиявий таъзирлар;

– Ҳаром қилинган нарсалар;

– Эвазли нарсалар;

– Мол олди-бердилари;

– Шериклик нарсалари;

– Инъомлар;

– Янги муомалалар;

– Ҳиссадорлик ширкатлари;

– Маънавий ҳуқуқлар;

– Суғурта;

– Ислом банклари;

– Етказиб бериш шартномаси;

– Биржалар;

– Телевизион – телефон мусобақалари;

– Тармоқли савдо;

– Вақтдаги шериклик;

– Молларни ювиш;

– Электрон савдо.

«Фиқҳу ал-муомалот ал-молия» китобидаги маълумотлар кўпроқ таърифлашдан иборат, холос. Бундаги баҳсларни чуқур илмий иш дейиш қийин. Кўп мавзулар бир ёқлама. Баъзи мавзуларда бирдан ортиқ мазҳабнинг ижтиҳоди берилган бўлса ҳам, қай бирига амал қилиш мумкинлиги айтилмаган.

«Фиқҳу ал-муомалот ал-молия» китобининг биринчи нашри 2005 йили «Қалам» нашриёти томонидан амалга оширилган.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Манба: Ислом.уз