1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сийрат дарслари (75-дарс). Суббуҳун – Аллоҳ таолонинг исмларидан

20-01-2022, 11:51 266 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


336. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам етти аъзо билан сажда қилишга амр қилиндилар – кийим ва сочни йиғиштирмасдан – «пешона, икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари билан».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Бошқа ривоятда шундай келган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қуйидагилар билан сажда қилишга буюрилдик....»
Бухорий ривоят қилган.
Ва бошқасида шундай дейилган: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Етти аъзо билан сажда қилишга буюрилдим; «Пешона билан, – деб қўллари билан бурунларига ишора қилдилар, – икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учлари билан, кийим ва сочни йиғиштирмаслигимга», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
 
337. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: «Суббуҳун, Қуддусун Роббул малаикати вар-Руҳ», дер эдилар».
Муслим ривоят қилган.
Суббуҳун – Аллоҳ таолонинг исмларидан бўлиб, «нуқсонлардан пок» маъносини билдиради.
Қуддус исми эса, «покланган» маъносини билдиради.
Ар-Руҳдан мурод, Жаброил алайҳиссаломдир.
 
338. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждаларида: «Субҳанакаллоҳумма Роббинаа ва биҳамдика. Аллоҳуммағфирлий», дер эдилар». Қуръонни таъвил қилардилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан


Ислом.уз