Йиртқич ҳайвонларнинг гўшти ҳалолми?
6328
22-01-2022, 11:29
768
Ўқиш режими
+
-
Маълумки, йиртқич ҳайвонлар деганда бўри, йўлбарс, шер каби ҳайвонлар тушунилади. Бу йиртқич ҳайвонлар қозиқ тиши билан йиртқичлик қилади, тиши билан ўлжасига ташланади.
Ислом динида мана шундай қозиқ тиши бор йиртқич ҳайволарнинг гўшти ҳалол эмас. Уларнинг гўштини ейиш мусулмон кишига ҳаром ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) дан Ибн Аббос (р.а.) шундай ривоят қиладилар:
"أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنْ أَكْلِ كُلِّ ذِي نَابٍ مِنْ السِّبَاعِ وَكُلِّ ذِي مِخْلَبٍ مِنْ الطَّيْرِ " رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُد
“Набий саллаллоуҳу алайҳи васаллам қозиқ тиши бор йиртқич ҳайвонни ва тирноғи бор қушни (гўштини) ейишдан қайтардилар” (Имом Муслим ва Имом Абу Довуд ривоятлари).
Ислом динида халол булган нарсалардан истеьмол қилайлик, динда қайтарилган нарсалардан сақланишликни барчамизга муваффақ қилсин!
Р. Акбаров,
Ўз.МИ