1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Иймон нима?

29-01-2022, 16:59 1 436 Ўқиш режими + -
ИЙМОН, иймон (араб. — ишонч, эътиқод) — исломнинг 5 рукни (асо-си) дан бири; Аллоҳга, унинг фариш-таларига, китобларига, пайгамбарларига, қиёмат кунига, тақдирга ва ўлгандан кейин тирилишга ишониш. Бу «иймони муфассал», яъни иймоннинг муфассал таъбири деб ҳам аталади. Имон мотуридийлик таълимотига кўра, 2 нарсанинг бутунлиги — эътиқод (динга ичдан чукур ишониш), иқрор (буни сўзда тан олиш)дан иборат деб ҳисобланади. Исломда Имон талаблари «аркон алиймон» («эътиқод асослари») саналади. Имон асосларига, у ақлимизга хоҳ сиғсин, хоҳ сиғмасин, барибир уларга шак-шубҳасиз эътиқод қилиш талаб қилинади. Имон талаблари, яъни ақидалар исломнинг диний дунёқараш асосларини ташкил этади. Имон тушунчаси исломда муҳим ва баҳсли масалалардан бири ҳисобланиб, уни турли илоҳиёт ва динийҳуқуқий мактаб вакиллари турлича талқин қилганлар. Ҳоз. кунда Имон сўзи виждонлилик, ҳалоллик, софлик, Ватанни севиш маъноларида ҳам ишлатилади.
         Имон билан ислом орасида фарқ борлигига эса Жаброил (алайҳиссалом)нинг Муҳаммад (алайҳиссалом) билан қилган савол-жавоблари мисол бўла олади. Жаброил (алайҳиссалом) сўрайди: “Ислом нима?” Муҳаммад (алайҳиссалом) жавоб берадилар: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (алайҳиссалом) унинг элчиси эканига гувоҳлик беришинг, намоз ўқишинг, закот беришинг, Рамазон рўзасини тутишинг, ҳажга боришингдир”. Жаброил (алайҳиссалом) сўради: “Имон нима?” Муҳаммад (алайҳиссалом) жавоб бердилар: “Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, ўлгандан кейин тирилиб ҳисоб-китоб қилинишга, тақдирга, яъни ҳар қандай яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг иродаси билан бўлишига ишонишингдир”. Жаброил (алайҳиссалом) Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг жавобларини тасдиқлаб, “рост айтдинг”, деди. Чунки Жаброил (алайҳиссалом) Лавҳул Маҳфуз ва ваҳий мавзуларида амин – ишончли эди. Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг сифати эса Қуръон ифодаси билан айтганда:
“Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир” (Нажм сураси, 3–4-оятлар) (яъни, жаноби Пайғамбар дин хусусида қандай иршод қилсалар, албатта, у Худо тарафидан ва­ҳий орқали содир бўларди). Шунинг учун бу икки дин султонининг иттифоқи билан бир қоида қарор топди. Натижада, савол берувчининг саволи, эътироз билдирувчининг эътирози бартараф бўлади.
 

Китоб тумани Санам жоме масжиди имом-хатиби  
Алимахмадов Абдулло