Интернет тармоқларида айрим кишилар “Мазҳабни тан олмаймиз” деган даъволар қилмоқдалар. Уларнинг бу даъволари илмсизлик сабабидан айтиладиган даъводир. Агар уларда илм бўлганида мазҳаб қанчалик керак эканлиини билган бўлар эдилар.
Қуръон ва Суннадан мустақил хукм чиқариш ўзига хос илм ва шахсий хислат талаб этади. Ислом уммати илмий салоҳият жиҳатидан икки тоифага бўлинади. Биринчиси мужтаҳид, иккинчиси муқаллиддир.Киши мужтаҳид бўлмоқлиги учун машҳур илмлар бўлмиш Қурьон, тафсир, суннат, салафларнинг қавллари, усулул фиқх, луғат илми, ижмоь, қиёс ва ихтилофли илмларин мукаммал билмоқлиги лозим бўлади. Хозирги даврда Имоми Абу Ҳанифа, Имом Шофеий, Имом Молик ва Имоми Аҳмадга ўхшаш мужтаҳидлар йўқлигига уламолар иттифоқ қилганлар. Мужтаҳидлик даьвосини қилган ёки қилаётган ёки фалончи Улуғ аллома мужтаҳид Имоми Аҳмад ибн ханбал “Ким динда тақлид йўқ деса, Аллоҳ ва унинг расули олдида фосиқдир. Унинг сўзи Сунна ва салафи солиҳлар қарашларини рад қилишдир.” Моликия мазҳабининг мужтаҳид уламоларидан бўлган Абдуллоҳ ибн Ваҳб “Мен 360 та уламони учратдим. Агар Имом Молик ва Имом Лайс бўлмаганда уларнинг илмларидан адашиб кетган бўлар эдим” деган эдилар. Хақиқатан олиб қарайдиган бўлсак шундай улуғ алломалар ўзлари агар фалончи бўлмагнида адашиб кетар эдим деб турсалару илми йўқ жоҳил кишилар эса “мазҳабни тан олмаймиз” деб турса, бу нодонликдан ўзга нарса эмас.
Хулоса қилиб айтамизки, “Мазҳабни тан олмаймиз” дейишлик адашишнинг бошидир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзини динида собитқадам қилиб, турли хил адашишликлардан асрасин!
Р. Акбаров,ЎМининг Қашқадарё вилоят вакиллик ходими, Қарши туман “Акбар халифа эшон ибн Мухтор” масжиди имом хатиби