1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ирим-сиримлардан узоқ бўлайлик

19-02-2020, 12:14 956 Ўқиш режими + -

                                       Ирим-сиримлардан узоқ  бўлайлик


 

Баъзи кишиларнинг ирим-сирим гапларни гапирашаётганини эшитиб, баъзан ҳайрон бўласан. Наҳотки, ҳозирги замонда ҳам ирим-сиримларни нима эканлигини билмайдиган, ирим-сиримларга амал қиладиган кишилар орамизда борлигидан хафа бўласан. 

Хўш ирим нима? 

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида:   “Ирим-бирор ният билан қилинадиган иш,ҳатти-ҳаракат.Ирим кишининг ўз ишларига ривож тилаш, ўзини эҳтиёит қилиш” деб изоҳланади.  

Маълумки, инсон ўз эътиқодига кўра яшайди. Шарқ кишиларининг эътиқодига кўра инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликлар яратганнинг хоҳиши билан бўлади. Яратганнинг хоҳишидан ташқари бирор иш ёки воқеа юз бермайди. Одамлар ана шу эътиқод билан хотиржам яшайдилар. Улар ҳар хил нарсалардан хавотир олишдан ўзларини тиядилар. Аммо одамлар орасида айрим кишиларнинг ҳар хил нарсалардан шумланишлик одати ҳам баъзан кўзга ташланиб қолади. 

Қадим замонларда одамлар биpop ишни қилмоқчи бўлсалар, танганинг бир бетига “йўқ”, иккинчи бетига “ ҳа” деб ёзиб осмонга отар эдилар. Агар танга “ҳа” деган бети билан ерга тушса, ўша ишни бажарар эдилар. Мабодо танга “ йўқ” деган бети билан келиб тушса, у ишни бажармас эдилар. Уйларига бойўғли ёки қарға каби қуш келиб сайраса, унинг овозидан шумланишар эдилар. Кечалари қуш  ёки ҳашоратларнинг овозларини “ арвоҳлар овози” деб эътиқод қилишар эди. Бундай шумланишликлар ислом динида номақбул амал ҳисоблашади. Чунки ҳадисда: "Касалликнинг юқиши йўқдир, шумланиш йўқдир, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқдир, Сафар ойидан шумланиш йўқдир". ( Бухорий ривояти).

Юқоридаги иримларга ўхшаш айрим-сиримлар ҳозир ҳам одамлар орасида учраб туради. Масалан: йўлда кетаётган одам олдидан қора мушук ўтса, бир фалокат юз беради, деб тушунади. Шом  вақтида қичқирган хўрозни ҳам бехосият ҳисоблаб, уни сўйиш керак, деб эътиқод қиладилар. 

Айрим кишилар “ Тўйга ҳар хил яхши-ёмон одамлар келади, тўйдан олдин никоҳ қилиб бўлмайди” деган гапларни гапиришади. Аслида эса, икки ёшнинг  никоҳга рози бўлганлиги ва никоҳ ўқилганлиги муносабати билан тўй, зиёфат уюштириш лозим. Пайғамбар (с.а.в.): “ Никоҳни бажаринглар ва унда даф( доира)лар чалиб, никоҳни ошкор қилинглар” деганлар. ( Термизий ривояти).   Айрим кишилар иккита ўғилни уйлантирганда, “ Иккала ўғил никоҳини бир кунда қилиб бўлмайди, уларга чилла тушади” деган гапларни гапиришади.   Бу ҳам асоссиз гаплардан биридир.

 

Қадим замонда одамлар кун ва ойлардан  турли ёмон гумон қилар эдилар. Айрим кун ва ойда никоҳ муносабатларини боғламас, бирор эзгу ишга қўл урмас, тижорат ёки бошқа мақсадда ҳам сафарга чиқмас эди. Бунинг таъсири одамлар орасида ҳали ҳам сақланиб қолган, икки ҳайит ўртасида тўй килмаслик, янги уйга кўчиб ўтмаслик каби эътиқодлар ҳам шулар жумласидандир. Бу эътиқодлар ботил эътиқодлардир. Улар ҳам ирим-сиримларнинг бир кўриниши бўлиб, улар бемаъни нарсалардир. Бу ҳақда ҳам ҳадисда: “Ирим-сирим бемаъни нарсадир”, дейилади..

Инсон бундай ирим-сиримларга йўлиққанда, Аллоҳ таолодан ёрдам сўраб дуо қилиши лозим. Ҳадисда: "Қайси бирингиз одамлар шумланадиган бирор нарсани кўриб қолсангиз шундай деб дуо қилинг: "Эй Аллоҳ! Яхшиликни фақат Ўзинг келтира оласан ва ёмонликларни даф қилгувчи ҳам фақат Ўзингсан, куч ва қувват ҳам фақат сендадир " дейилади. Пайғамбар (с.а.в.): “Умматимнинг ажралмас уч хусусияти бор: Шумланиш, ҳасад ва бадгумонлик. Шунда бир одам: "Ё Расулаллоҳ, кимда шу хислатлар бўлса, уни қандай кетказади?"-деб сўради. Пайғамбар (с.а.в.): "Қачон ҳасад қилсанг Аллоҳга истиғфор айтгин. Қачон гумон қилсанг уни тасдиқламагин, қачон бир нарсадан шумлансанг парво қилмай ўз ишингда давом этавер" дедилар. 

 

Айрим кишилар баъзан кетма-кет бир неча киши бир хонадондан вафот этса, “ўлик безовта”, деган нотўғри эътиқод билан қабрни очиш каби иримлар ҳам гуноҳ ишлардандир. Илмли киши бундай ишларни ўзи ҳам қилмайди, бировнинг ҳам қилишига рози бўлмайди. Зеро, оғир кунларда инсоннинг ёрдамчиси яратганнинг ўзи бўлиб, балолардан қутилиш эса унга қилинган дуо ва солиҳ амалдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳис салом: “Балолардан, қора кунлардан, тақдир қабоҳатларидан ва душманларнинг ҳасадидан ўзингизга паноҳ тилаб, Аллоҳ таолога дуо-илтижо қилинглар!”дедилар. 

            

Ирим-сиримлар бидъат-хурофотдир. Бидъат-хурофот эса бизни залолатга бошлайди. Шу сабабли ирим-сиримлардан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Ирим-сиримлар инсонларни адаштиради, хайрли ишларни кечиктиради. Инсонлар ўртасида турли хил келишмовчиликларни келтириб чиқаради. Жамият кишилари орасида хотиржамлик, осойишталикка путур етказади.  Шу сабабли ҳар хил ирим-сиримлардан узоқ бўлайлик. 

 

                 Р. Акбаров.