Бир ҳадис шарҳи (6-ҳадис)
Тақво ва Ихлос
Нўмон ибн башар розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: “расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини зшитдим: “Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам аниқдир. Булардан ташқари инсонларнинг кўпчилиги билмайдиган шубҳали нарсалар ҳам бор. Кимки шубҳали нарсалардан сақланса, ўз динини ва шаънини сақлаган бўлади. Кимки шубҳали ишларни қилса, ҳаромга яқинлашади. Бир экинзор чегараси атрофида хайвонларини ўтлаётган ва хайвонларнинг у ерда кириб кетиш эҳтимоли бўлганига ўхшаш. Огоҳ бўлингизки, ҳар бир подшоҳнинг ўз чегараси бор. Аллоҳнинг чегараси ҳаром қилинган ишлардир. Огоҳ бўлинглар! Инсон баданида бир парча гўшт бор, агар у тузалса, аъзоларнинг барчаси тузалади. Шуни билингки, у қалбдир!” ( Бухорий ва Муслим ривояти)
“Ҳалол ҳам, ҳаром ҳам аниқдир”. Олимларнинг ҳалол ва ҳаром ҳақида ихтилоф қилишган. Абу Ханифа: “Ҳалол ҳалолигига бирор бир далил бўлган нарсадир”, деган бўлса, Имом Шофеъий эса: “ Ҳаром ҳаромлигига бирор бир далил бўлган нарсадир”, деган.
“Булардан ташқари шубҳали нарсалар ҳам бор”. Ҳалол билан ҳаром ўртасида баъзи нарсалар борки, уларнинг ҳалол ёки ҳаромлиги ҳусусида шубҳа бор.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламнинг: “ Кимки шубҳали нарсалардан сақланса, ўз динини ва шаънини сақлаган бўлади”, дейишларидан мақсад, динини сақлашни истаса, шубҳали нарсалардан узоқ бўлсин, деганидир. Шаънининг муҳофазасига келсак, агар киши шубҳали нарсаларни тарк қилмаса, ёмон кишилар унинг ғийбатини қилиб, ҳаром еяпти, деб туҳмат қилишлари мумкин. Бу амали билан инсон атрофидаги кишиларни ҳам ёмонликка бошлаган бўлади.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламдан шундай ривоят қилинади: “СИзлардан бирингизни намоздан чиқиб кетсин” (Ибн Можа ривояти). Бу инсонлар “ у киши намозда таҳоратини бузиб қўйди” демасликлари учундир.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: “Сизлардан бирингизни намозда таҳорати бузилса, бурнини ушлаб, намоздан чиқиб кетсин” ( Ибн Можа ривояти). Бу инсонлар “ у киши намозда таҳоратини бузиб қўйди” демасликлари учундир.
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламнинг: “ Кимки шубҳали ишларни қилса, ҳаромга киради”, деган сўзлари иккита нарсага ишора қилади:
Аллоҳ таолонинг каломида бунга ишора бор:
“...Бунга сабаб Аллоҳ оятларини инкор этишлари, пайғамбарларни ноҳақ ўлдиришларидир. Бунга сабаб уларнинг қилган исёнлари ва тажовузкор бўлганларидир” (Оли Имрон, 112)
Ояти каримада уларнинг ёмон ишларни қила-қила пайғамбардарни ўлдиришгача бориб етганлиги айтилмоқда.
Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ўғрига Аллохнинг лаънати бўлсин. Бир тухум ўғирлайди ва қўли кесилади, бир ўғирлайди ва қўли кесилади.” Бухорий, Муслим, Насоий, Ибн Можа ривоятлари). Секин-секин катта ўғирликларга айланади.
“Ҳима” - очиқ далада бошқалардан қўриқланадиган экинзиор ер. Шундай бир экинзор атрофида кимки қўйларини ўтлатса, қўйларининг экинзорга ёки бировнинг ўтлоғига кириб кетиш таҳликаси катта бўлади. Экинзорлардан узоқда ўтлатадиган киши учун эса бундай таҳлика йўқ.
Албатта, ҳаром бўлган ҳар бир нарсанинг тўсиб турадиган бир қўриқчиси бор. Масалан, аврат жойнинг қўриқчилари ҳамдир. Бегона бир аёл хилват ҳолда қолишдан айни шаклда сақланиш лозим. Хилватда қолиш билан бирга ҳаром бўлган жойдан узоқ бўлиши вожиб бўлади.
” Огоҳ бўлинглар! Инсон баданида бир парча гўшт бор”. Вужудда бўлган бу гўшт парчаси Аллоҳдан қўрқса, хушуъ ичида бўлса, шунда бутун тана қўрқади. Агар истак ва орзуларнинг кетидан қувса, унда бутун тана истак ва орзуларнинг кетидан қувса, унда бутун тана истак ва орзуларнинг кетидан қувади. Бузилса ва ёмон ниятли бўлса, у ҳолда вужуд ҳам ёмонлашади, бузилади.
Баъзи олимлар шундай дейишган: “ Бадан нафс ўлкаси ва шаҳридир. Қалб ўлканинг пойтахти, бошқа аъзолар унинг хизматчилари, ботиний куч шаҳарни ёритувчи чироқлар, ақл уни тўғри йўлга солувчи вазир, истак ва орзу хизматчиларнинг ризқларини сақловчи восита, қаҳр ва ғазаб унинг етакчисидир. Ғазаб инсонга тўғри йўлни кўрсатувчи бўлиб кўринса-да, аслида, унга қарши тузоқлар қўядиган бир қулдир. Олдин насиҳат қилади, кейин эса ўлдиради, инсонни самимий вазирга қарши қайрайди. Ақлнинг олд қисмида бўлган хаё қуввати мавжуд. Хотира қуввати эса аклнинг охирги қисмида бўлади. Тил таржимондир. Бешта туйғу унинг жосуслари, хабарчилари бўлиб, уларнинг ҳар бири бир ишга мукаллифдир. Кўз ранглари олами, қулоқ овозлар олами билан, бошқа туйғулар ҳам ўзларига алоқадор вазифалар билан шуғулланади. Қисқаси, ҳар бири бирор хабарнинг чашмасидир”.
Шундай қилиб қалб бамисоли қиролдир. У тартибли бўлса, унинг назорати остидагилар ҳам рисолагидек ҳаракат қилади. Қалбнинг ислоҳи адоват, ғазаб, сабрсизлик, хирс, беҳисоб орзулар, тақдирга рози бўлмаслик каби ботиний хсталиклардан сақланиш билан бўлади. Қалб хасталикларининг сони қирққа етади.
Аллоҳ таоло бизни улардан сақласин ва саломат қалб эгаси бўлишимизга муваффақ қилсин.
Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий
Қирқ ҳадис китобидан