1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЛ-ОЛИМ ВА АЛ-МУТААЛЛИМ 1-қисм

19-02-2020, 17:50 974 Ўқиш режими + -

АЛ-ОЛИМ ВА АЛ-МУТААЛЛИМ

(Устоз ва шогирд)

    Ушбу китобнинг номи, гарча олим ва таьлим олувчи, деган маьнони   англатса-да биз уни <Устоз ва Шогирт >, деб қилдик. Зеро, китоб Абу Ҳанифа билан у зоти шарифнинг шогирдлари Имом Абу Балхий савол-жавоблари асосида таьлиф этилган. Устоз ва шогирд ўртасида бўлиб ўтган илмий баҳс мунозарани Имом Абу Муқотил ибн Муслим ас-Самарқандий ривоят қилиб, бизгача етказган. Китобдаги савол-жавоблар ҳар бир мусулмон билиши зарур бўлган ўта мухим ва ўта нозик масалаларни қамраб олган. Уни диққат билан ўқиб чиққан ватанбошларимиз, хусусан, толиби илимлар исломий эьтиқодга оид ўзларини қийнаб юрган саволларга қониқарли жавоб топадилар, деб умид қиламиз.

       Китоб шундай бошланади:

 

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

  Аллохга ҳамд булсинки, Унинг иньомлари (неьматлари) боис солиҳ амаллар камолот чўққисига эришади. 

 Саййидларминг Саййиди, хожамиз Мухаммад, соллаллоху алайхи ва саллам ва у зотнинг авлодларига, саҳобаларига ва покиза аҳли аёлларига дуруду салом бўлсин!

   Яратилиш ва парҳезкорлик жихатидан ҳам энг ҳақир бўлган, балки, ҳақиқатдан ҳам ҳеч нарсага арзимайлиган Мустафо Ошир, Аллоҳ уни мағфират қилсин ва номини гуноҳларидан кўра азиз қилсин, деди:

     -Мен бузрук имомимиз Абу Ҳанифанинг (Аллоҳ у зотдан рози бўлсин) <ал-Олим ва ал-Мутааллим> асарини пирим ва устозим Ҳожи Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ал-Миймий ал-Басрийдан (Аллоҳ рахмат қилсин у зотни) ривоят қиламан...

     Китобни мазку сўзлар билан бошлаган Мустафо Ошир ҳақиқтдан ҳам <ал-Олим ва ал-Мутааллим> рисоласи Имоми Аьзам қаламларига мансуб эканлигини исбот қилиш учун мазкур рисолани бевосита Имомимизнинг оғизларидан эшитган Имом Абу Муқотил Ҳафс ибн Муслим ас-Самарқандийгача яшаб ўтган барча ровийаларнинг номлари бирма-бир санаб ўтилган.

      Худди шунингдек, Мустафо Ошир Абу Ҳанифанинг   <ал-Фиқҳ ал-Абсат> асарини имомимизнинг оғизларилан у зотнинг шогиртлари Абу Мутиь ал-Ҳакам ибн Абдуллоҳ ал-Балхий, <ал-Фиқҳ ал-Акбар>ни эса Имомимизнинг ўғиллари Ҳаммод ибн Абу Ҳанифа эштиб, ривоят қилганларини таькидламоқ учун уларгача бўлган ҳамма ровийларни номма-ном баён қилган.

        Биз ўқувчиларга малол келтирмасликни назарда тутиб, китобларни ривоят қилишда иштрок этган ровийларнинг тўлиқ номларини муфассал баён қилишни лозим топмадик. Уларни билишни истаганлар китобларнинг асл нусхаларига мурожаат этишлари мумкин.

 

УСТОЗ ВА ШОГИРД

      Шогирд:

       -Устоз!   Чуқур билимингиз, бой тажрибангиз, фазлу карамингиз ёрдамида кўнглимдан жой олган шубҳали саволларга қониқарли ва аниқ жавоб олиш учун хузурингизга келдим. Ҳаёт тақозоси билан мен турли хил фикрдаги одамларни учратиб тураман ва улар менга баьзилар шундай саволлар берадиларки, уларга жавоб топишдан ожиз бўлиб қоламан. Уларнинг саволларига жавоб беролмасамда, билганим ҳақиқатдан қайтмайман. Зеро ҳақни баён этгувчилар бор. Ҳақ йўқ бўлмайди. Ботил яшамайди.

        Шунингдек, мени хали ҳеч нарсани билиб улгурмаган ёш толиби илимларга тенглаштиришларини ва гохида мени кўнглига келган нарсани айтаверадиган <бирсом> (жигар билан қалб ўртасининг шамоллашидан пайдо бўладиган касаллик) дардига мубтало бўлган беморга қиёс қилишларини истамайман. Шунинг учун, узот, Аллоҳ таоло ҳолингизни ҳайрли қилсин,  эргашганим ҳақиқат аслини билишни ва уни сўзлашни истайман, токи ҳаводор ҳаддан ошмоқчи ё мени ҳақдан қайтармоқчи бўлса, мақсадига эришмасин, ё толиби илм мендан таьлим олмоққа келса, унга ўзим тушиниб, ўргатай.

    Устоз:

      -Билмаган нарсаларингни билишга интилишинг ҳар қанча таҳсинларга лойиқ. Билиб қўйгинки, инсон жисмидаги ҳамма аьзолар унинг кўзига боғлиқ булганидек, унинг амаллариҳам илмга боғлиқдир. Чўлда адашилганида керак бўлган кўп озуқадан кўра тўғри йурилганида, зарур бўлган озгина озуқа қанчалик фойдали бўлса, илмга асосланган озгина амал ҳам жаҳолат ила қилинган ҳар қанча кўп амаллардан фойдалийроқдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло <... “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар > (Зумар, 9, мазмуни ), деб марҳамат қилади. 

        Шогирд:

       -Қалбимда илм олишга бўлган иштиёқимни янада зиёда қилдингиз, устоз. Юқорида айтганимдек, мен турли савиядаги одамлар билан мулоқотда бўлиб тураман. Улардан,иншааллоҳ, менинг назаримда энг паст савияда бўлганларидан гапни бошлайман. Менга уларга қарши далилларни айтинг. <Бу ишга асло дахл этма. Зеро, саҳобалар ҳам бу ишларнинг ҳеч бирига дахл этмаганлар. Улар қилганини қил>, дейдиган тоифаларни кўрдим. Улар мени билганимдан ҳам оширишди. Улар тошқин дарё ичида турган, унинг саёз билмаганидан ғарқ бўлаётганга, жойингда тур, саёз жойни излама, деяётган кишига ўхшайдилар.

    Устоз:

    -Сен уларнинг камчиликларидан баьзиларни кўриб, уларга қарши далил излаётганингни пайқадим. Агарда улар сенга: <саҳобаларга етган нарса сизга етмайдими?> десалар, уларга: <саҳобаларнинг ўринларида бўлганимда, уларга етган нарса менга ҳам етарди, аммо уларнинг ҳузурида бўлган зот менинг ёнимда йўқ>, дегин.

   Биз, бизни бадном қилувчиларни ва қонларимизни тўкишни ҳалол дегувчиларга дучор бўлдик. Қаси биримиз ноҳақ ва қайси биримиз ҳақ? Буни билмаслигимиз мумкин эмас. Биз ўзимизни ва номусимизни ҳимоя қилмоғимиз лозим. Росулуллоҳнинг, алайхиссалом, асҳоблари эса, қарши курашувчилари бўлмаганидан аслаҳага эҳтиёж сезмаган халққа ўхшар эдилар. Биз эса, бизни бадном қилувчиларга ва қонларимизни тўкишни ҳалол дегувчиларга дучор бўлдик.

   Инсонлар келишолмаган масалани эшитганида киши сўзлашдан тилини тийса-да, қалбини тиёлмайди. Зеро, қалбтомонлардан бирини ё иккисини ҳам ёқтирмаслиги керак. Аммо келишолмаган томонларнинг ҳаммасини ёқтириши мумкин эмас.

    Агар қалб зулумга мойил бўлса, золимларни яхши кўради. Қайси халқни яхши кўрса, улар жумласида бўлади. Агар қалб ҳаққа ва унга эргашганларга мойил бўлса, уларга дўст бўлади. Бунинг сабаби шуки, амал ва сўзларнинг  юзага чиқиши қалбга боғлиқдир. Шунинг учун хам тил билан имон келтириб, қалб билан имон келтирмаган банда Аллоҳ наздида мўмин эмас ва аксинча, қалб билан имон келтириб, тил билан имон келтирмаган банда Унинг наздида мўминдир.

             Шогирд:

        -Устоз, айтинг-чи ким ҳақу ким нохақ эканлигини билмаслигимнинг менга зарари борми?

      Устоз:

      -Ҳақни ноҳақдан ажрата олмаслигинг сенга бир томондангина зарар қилмайди. Бошқа томонлардан ҳам зарар қилади. Сенга зарари етмайдиган томони шундаки, сен ноҳақнинг амали учун жазо олмайсан, Аммо унинг сенга зарарли томонлари эса ушбулардир:

  1. Туғрини нотўғридан ажрата олмаслигинг сабабли одамлар орасида илми йўқ экан, деган ном оласан;

  2. Ҳақ ёки ноҳақ эканлигингни билмаслигинг хато қиляпсанми ёки йўқми, ажрата олмаслигинг сабабли сени шубҳага туширади ва ундан чиқиш йўлини билмайсан; 

  3. Ҳақни ноҳақдан ажрата олмаслигинг натижасида сен бировни Аллоҳ ризолиги учун яхши кўришингни ва ёки бировни Аллоҳ ризолиги учун ёмон кўришингни билмай қоласан.

      Шогирд:

     -Устоз, кўзларимдан жаҳолат пардасини олиб ташладингиз. Айтинг-чи, устоз, тўғри деб билинган киши мухолифларининг тўғрилигини ёки адашганини билмаса, уни ҳақиқатни билувчи ҳақиқат ахлидан деб аташ мумкинми?

     Устоз:

   -Тўғри деб билинган киши мухолифларининг тўғрилигини ё алдашганини билмаса, адашган ва тўғрини билмаган жоҳилдир. Эй биродар! Улар менинг наздимда энг жоҳил ва паст тоифадир. Улар оппоқ кўйлак сотиб олиб, бир-биридан унинг унинг рангини суриштираётган тўрт кишига ўхшайди. Уларнинг бири кўйлакнинг рангини қизил дейди, бошқаси сариқ, учинчиси эса қора ва ниҳоят, тўртинчиси унинг ранги оқ, дейди. Учови ҳақида қандай фикирдасан, улар ҳақмилар ёки адашдиларми? – деб тўртинчисидан сўралса, у, мен аниқ биламанки, кўйлакнинг ранги оқ, аммо улар ҳақ бўлсалар ҳам ажаб эмас, деб жавоб беради. Худди шунингдек, бу тоифадаги одамлар: <Зинокор зино қилаётган вақтида ундан кўйлагини ечган каби ечилади>, деб ривоят қилган ровий, ажаб эмаски, ростгўй бўлса, биз уни ёлғончи ҳисобламаймиз, дейдилар. Шунингдек, улар: биз имкони бўла туриб, ҳаж қилмасдан вафод этган бандани мўмин деб атаймиз, унга жаноза ўқиймиз, талаби мағфират қиламиз ва унинг учун ҳажжи бадал амалини адо этамиз, яҳудий қавмида ва ёки масиҳий қавмида вафот қилибди, дейдиганларни ҳам ёлғончига чиқармаймиз, дейишади. Бундай тоифадаги одамлар шиалар, хаворижлар ва муржиаларнинг айтганларини инкор этадилар, аммо уларнинг сўзларини айтадилар.

     Бу уч тоифанинг сафсаталарини рост дегувчилар, ёлғон деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор. Яна бу борада, Расулуллоҳ, алайҳиссалом, айтганлар, деб ҳисоблаганлари ривоятлар келтиришадию Улар: биз, шубҳасиз, Аллоҳ таоло Расулини (с.а.в) ихтилоф чиқариш, мусулмонлар бир-бирларининг юзларини тирнашлари учун эмас, балки раҳмат этиб, тарқалганларни бирлаштириш, иттифоқни кучайтириш учун юборганини биламиз, дейишади ва ихтилофлар ривоятларнинг турли-туманлиги боис рўй бергандир, уларнинг носих ва мансухлари бор,  деб ўйлайдилар-у, ривоятларни қандай эшитган бўлсак, шундай ривоят қиламиз, дейишади. Хайф уларгаки, оқибатларига тегишли ишларга оз аҳамият берадилар, одамлар олдиларида тик туриб, баьзи мансух бўлганларни айтадилар. Ваҳоланки, бугунги кунда мансухлар амал қилиш залолатдир. Чунки одамлар,мансухларга амал қилсалар, залолатга кетадилар.

    Бизга маьлумки Пайғамбаримиз, алайҳиссалом, бир оятни ҳеч қачон икки хил тафсир қилмаганлар, барча инсонларга нохис оятларни носих ва мансухларни мансух, деб тафсир этганлар. Носих ва мансух масаласи фақат амр ва наҳийга оид оятларга дахлдордир. Хабар ва сифатларнинг ҳеч бирида мансух йўқдир.

 

Манба: “Асарлар” китоби.

давоми бор...