1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Олим ва мутуааллим. (Устоз ва шогирд савол жавоби) 2-қисм

21-02-2020, 10:41 745 Ўқиш режими + -

    

АЛ-ОЛИМ ВА АЛ-МУТААЛЛИМ

(Устоз ва шогирд)

 Шогирд:

    -Устоз, Аллоҳ Сизни Жаннат билан сийласин. Ҳақиқатдан ҳам, сиз олижаноб муаллим экансиз. Илм соҳасида мен билмаган янги бобни очиб бердингиз. Мазкур тоифадаги одамлар сўзларнинг заифлиги, фикирларининг ожизлигини чуқур билишда мен эьтибор қилмаган томонларини баён этдингиз. Энди иккинчи тоифа кишиларнинг: <Аллоҳнинг дини кўп, у, яьни дин, Аллоҳ фарз этган барча амални бажариш, ҳаром қилган ҳамма нарсалардан сақланиш>, дейишларини рад қилиш йўлини айтинг.

     Устоз:

    -Сен барча пайғамбарлар бир динда эканликларини билмасмидинг?! Уларнинг ҳеч бири қавмини узидан олдинўтган пайғамбарларнинг динини тарк тарк этишга даьват қилмаган. Зеро, ҳамма пайғамбарларнинг дини бир бўлган. Ҳар бир пайғамбар ўз шариатига даьват этган, ўзидан аввал ўтган пайғамбарнинг шариатидан қайтарган. Уларнинг шариати ҳар хил ва куп бўлган. Шунинг учун Аллоҳ: <...Ҳар бир (уммат) учун (алохида) шариат ва йўл (тайин) қилиб қўйдик. Агар Аллоҳ ҳоҳласа эди, сизларни бир уммат (бир хил шариатда) қилиб қўйган бўлур эди...> (Моида, 48, мазмуни). Аллоҳ уларга бир динни барпо этишни буюрган. У дин тавҳид – Аллоҳ бир ва ягона, деб эьтиқод қилмоқлик диндир. Аллоҳ бандаларнинг ушбу динда гуруҳ-гуруҳ, тоифа-тоифа булиб кетмасликларини буюрган. Аллоҳ уларнинг динини битта қилган.

   Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: <Аллоҳ Нуҳга тавсия қилгани, ваҳий орқали хабар бергани ва сизга (эй Муҳаммад), Иброҳимга, Мусога, Исога тавсия қилганлари диндан эканлиги шарьй (қонуний) қилиб қўйди>.

    <...сизлар учун дин бўйича Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, (шунингдек), Биз Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани-шариат қилди...> (Шўро, 13, мазмуни). Бундан ташқари Аллоҳ бошқа оятларида ҳам:  < (Эй,Муҳаммад,) Сиздан илгари Биз юборган ҳар бир пайғамбарга ҳам: ”Мендан ўзга илоҳ йўқ, бас, Менга ибодат қилинглар”, - деб вахий юборганмиз> (Анбиё, 25, мазмуни).

    <…Аллоҳнинг яратувчилигини (англангиз!). Аллоҳнинг яратишига ўзгартириш йўқ. Энг тўғри дин шудир...> (Рум,30, мазмуни). Аллоҳнинг динини ўзгартириб бўлмас. Дин алмаштирилган, бузилган ва ўзгартирилган эмас. Аммо шариатлар ўзгартирилган ва алмаштирилган. Аллох баьзи халқларга ҳалол этган нарсани бошқа халққа ҳаром қилган, Аллоҳ баьзи бир ишни бир халққа амр қилган ва бошқа халқни ундан қайтарган. Шундай бўлгач, шариатлар кўп ва турли-туман бўлган. Шариатлар амрлардир.

      Агар Аллоҳ таолонинг ҳамма амрларини бажариш ва барча қайтариқларидан тийилиш дин булса, Аллоҳ таолонинг бирор амрини бажармаган ё бирор қайтариғига қул урган кимса диндан чиқади ва кофир бўлади. Агар кофир бўлса у билан мусулмонлар орасидаги никоҳ, мерос, жаноза, сўйганини ейиш каби ишлар йўқ бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло уларнинг барчасини мўминлар ўртасида жорий қилган. Имон сабабли бир-бирларига ношарьий қон тўкиш ва молларини ношарьий ейишни ҳаром қилган.

    Аллоҳ таоло мўминларни, динга иқрор бўлганларидан сўнг уларга фарзларни адо этишни амр этган. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

    <(Эй, Муҳаммад), имон келтирган бандаларимга айтинг, намозни мукаммал адо этсинлар...> (Иброҳим, 31, мазмуни); <Эй, имон келтирганлар, тақволи булишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат) ларга қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди...> (Бақара, 183, мазмуни); <Эй, имон келтирганлар! Сизларга ўлдирилган кишилар учун қасос олиш фарз қилинди...> (Бақара, 178, мазмуни); <Эй имон келтирган бандалар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар!...> (Аҳзоб, 41, мазмуни).

    Ушбу фарзлар имон булганида эди, оятларда Аллоҳ таоло уларни бажармасларидан илгари бандаларни мўминлар, деб хитобан атамаган бўлур эди. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло имон ва амал ўртасини ажратди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: <Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга...> (Бақара, 25, мазмуни);  <Йўқ, кимки юзини (узини) Аллоҳга бўйсундирса, Рабби ҳузурида унга ажр муҳайёдир...> (Бақара, 112, мазмуни);   <Кимки охиратни истаса ва мўминлик ҳолида (ўз) саьйлари билан ҳаракат қилса, бас, ундай зотларнинг саьйлари  (Аллоҳ наздида) манзурдир >  (ал-Исро, 19, мазмуни).

    Аллоҳ таоло имонни амалдан бошқа этди. Мўминлар Аллоҳга имон келтирганликларидан намоз ўқийдилар, закот берадилар, рўза тутадилар, ҳажга борадилар ва Аллоҳни зикир қиладилар. Улар намоз ўқишлари, закот беришлари, рўза тутишлари ва ҳажга боришларидан Аллоҳга имон келтирмайдилар. Улар аввал имон келтириб, сўнг амал қиладилар. Шунинг учун уларнинг фарзларни бажаришлари Аллоҳ таолога имон келтирганликларидандир. Уларнинг имонлари фарзларни бажарганликларидан эмас.

     Бунга мисол: Бир одам қарздор бўлса, у, аввало, қарздорлигига иқрор булади, сўнгра қарзини тўлайди. У ҳеч қачон олдин қарзини тўлаб, сўнгра қарзига иқрор бўлмайди. Унинг қарзига иқрор бўлиши уни тўлаганидан эмас, балки унинг қарзини қайтариши қарзига иқрор бўлишидандир. Қуллар хожаларига хизмат қилганларидан уларга қулликни иқрор этмайдилар, балки қуллар хожаларига қул эканликларига иқрор бўлганидан хизмат қиладилар.

    Сизлар ҳар бир-бирингизга хизмат қиласиз, бу билан қулликка иқрор бўлган бўлмайсиз, хизмат қилишни қулликка иқрорлик дейилмайди. Бошқа биров қулликка иқрор булса-да, ишламаса ундан қуллик исми йўқолмайди.


Давоми бор...

Манба: "Асарлар" китоби
Р.Қиличев тайёрлади.