1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тана аъзосини бошқа бировга ўтказишнинг ҳукми

21-02-2020, 16:20 504 Ўқиш режими + -

 Тана аъзосини бошқа бировга ўтказишнинг ҳукми

 


CАВОЛ: Бир киши вафотидан кейин ўз тана аъзосини бошқа бировга ўтказишни васият қилганини эшитиб қолдим. Шариатимизда тирик ёки вафот этган инсоннинг тана аъзосини бошқа бировга кўчириш жоизми?
ЖАВОБ: Аллоҳ таоло инсонни жонзотлар ичида мукаррам қилди. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
       Демак, инсон ва унинг аъзолари мукаррам, вафот этган киши ҳукми ҳам мукаррамлигича қолади. Яъни, вафот этган кишининг жасадини хўрлаш ёки бирор аъзосини кесиб олиш катта гуноҳ саналади. Шунинг учун инсон аъзоларини сотиш мумкин эмас. Ўлган инсоннинг аъзолари ворисларига мерос бўлмайди, унинг аъзоларини сота олмайдилар.
Бир инсон аъзосини иккинчи инсонга кўчириш масаласига келсак, “инсонга манфаат етказиш ва ундан зарарни даф қилиш” шаръий қоидасига биноан қуйидаги шартлар асосида бир инсон аъзосини иккинчи инсонга кўчириш амалиёти мумкин бўлади: аъзосини ҳадя қилувчи одамнинг аъзоси олинганда унинг ҳаёти хавф остида қолмаслиги; ўз аъзосини ҳадя қилувчи ихтиёрий равишда ҳадя қилиши, ҳеч ким томонидан мажбур қилинмаслиги; беморнинг касаллиги тиббиёт жиҳатидан фақат унинг аъзо кўчириш йўли билангина тузалиши мумкин деган хулосага келинган бўлиши; аъзосини ҳадя қилувчи ҳам ва янги аъзо қўйилаётган тараф ҳам жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтиши ва кутилган натижага эришилишига ишонч ҳосил қилган бўлиши

 (Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори ва  Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг фатвоси).

 

Манбалар асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво бўлими ходими Абдулатиф ТУРСУНОВ тайёрлади.

“Ислом нури” газетасининг 2019 йил, 17-сонидан