1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Закотни қайси ойда берган маъқул? Закотни қайси ойда берган маъқул?

14-04-2022, 11:23 625 Ўқиш режими + -
Халқимиз закот ибодатини Рамазон ойида бажаришни урфга киритган. Чунки бунда алоҳида ҳикмат, алоҳида маъно бор. Бу ҳақда ҳадиси шарифда: «Рамазон ойида қилинган бир нафл ибодат бошқа ойларда бажарилган фарз ибодати даражасида бўлади. Бу ойда бир марта бажарилган фарз ибодати бошқа ойларда қилинган фарз ибодатидан етмиш баробар савоби кўп бўлади», дейилган.
Бошқа томондан, закот ибодатига йилнинг қайсидир ойини тайин қилиш ва уни унутиб қўймаслик нуқтаи назаридан ҳам Рамазон ойи молиявий ибодатга энг муносиб ойдир. Агар киши Рамазон ойини закот ибодатига тайин қилиб олса, «закотни қайси ойда берган эдим?», «нисобга йил тўлдими ёки тўлмадими?», деган шубҳали саволлардан эминда бўлади. Закот ибодатини Рамазон ойида қилишга одатланган халқимиз Рамазон ойи келишига ҳеч қандай иккиланишсиз молиявий ибодатни бажаришга киришиб кетаверади.
Аллоҳ таоло закот ибодатини маблағи закот нисобига етган кишиларгагина фарз қилди. Моли нисобга етмаган кишиларга эса бу имтиҳоннинг ҳеч қандай даҳли йўқ. Бу улкан ибодатни бажариш фарз бўлмай ҳаётдан ўтиб кетадиган кишилар ҳам бор. Аксинча, айрим инсонлар закот берувчиларнинг молу дунёларидан улуш олиб, улар бойликларининг покланиб қолишига сабабчи бўладилар.
Инсон қалбидаги бахиллик сабабли закот бермаса, нажот топа олмай қолади. Шунчалик қулайлик билан фарз қилинган ибодатдан ким бош тортса, дунё ва охиратда азобга дучор қилиниши ҳам адолатдандир.
Муҳаммади ҚОРАЕВ, 
ЎМининг Қашқадарё вилоятдаги вакили ўринбосари,                                                        Қарши шаҳар “Қум қишлоқ” жоме масжиди имом-хатиби.