1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ТАШАҲҲУД» ЎРНИГА «ФОТИҲА» СУРАСИНИ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ

24-02-2020, 17:13 386 Ўқиш режими + -

 

ТАШАҲҲУД» ЎРНИГА «ФОТИҲА» СУРАСИНИ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда намоз бузилмайди. Агар мана шу хатони намоз ичида билиб қолса, саждаи саҳв билан хатосини тўғирлаш керак бўлади. Чунки аввалги қаъдада ҳам, охирги қаъдада ҳам «Ташаҳҳуд» (“Аттаҳияту”) дуосини ўқиш вожиб. Уни унутиб тўлиғича ёки баъзи қисмини ўқимаслик, саждаи саҳвни вожиб қилади. Бу ҳукм фарз, вожиб ва нафл намозларда бир хил.
 Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

وَإِذَا قَرَأَ الْفَاتِحَةَ مَكَانَ التَّشَهُّدِ فَعَلَيْهِ السَّهْوُ

яъни: “Агар «Ташаҳҳуд»ни ўрнига «Фотиҳа» сурасини ўқиса, саждаи саҳв қилади” (“Фатавои ҳиндия” китоби, Саждаи саҳв боби)
 Саждаи саҳв ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қуйидаги линкдан фойдаланинг: 
https://t.me/diniysavollar/235. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
 фатво ҳайъати. @diniysavollar