1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ижтимоий тармоқлардаги фитналардан сақланайлик

30-08-2022, 15:33 474 Ўқиш режими + -
Мусулмонлар диний ҳаётларида ҳар куни турли амалларга дуч келиб, имкон борича савобли ишларни қилиш, гуноҳ ишлардан қочишга ҳаракат қиладилар. Лекин иккисини ўртасида шундай амаллар борки, улар динимизда буюрилмаган ва динимизни моҳиятига зид бўлишига қарамай одамлар уни динда бор,  ҳатто қилиш зарур бўлган ишлардан деб ўйлайдилар. Шу сабабдан, давримизда интернет тармоғидан фойдаланиш одоби ижтимоий одобларнинг энг аҳамиятлиларидан бири хисобланади. Аслида интернет, айниқса ижтимоий тармоқларни ташкил этишдан асосий мақсад илм олиш имкониятларини осонлаштириш, ўзаро муносабатларда қулайлик яратиш эди. Бироқ бугунги кунга келиб, уларнинг вазифалари тобора кенгайиб, мақсадлари хам турланиб бормоқда.
Ҳар нарсанинг яхши ва ёмон тарафи бўлганидек, сўнги пайтларда ижтимоий тармокларнинг хам жиддий хатарлари юзага чиқмоқда.  Жумладан, айни даврда айрим бузғунчи оқимларнинг интернетдан ўз ғарази йўлида кенг фойдаланаётгани, ёшларни ўз домига тортаётгани, айрим сайтларда бехаёлик, турли фитналар жамиятни беқарорлаштирувчи ёлғон маълумотлар берилаётганини кузатишимиз мумкин. Ижтимоий тармоклар оркали динимизга бўлаётган зарарлардан яна бири хар бир юртнинг пешкадам олимларини тахкирлаш, тухмат-бўхтон сўзлари билан обрўсизлантириш, уларни нифокда айблашдир. Уларнинг бундан ўйлаган максадлари мусулмон оммасини илмий рахбарсиз колдириб, ўзларига эргаштириш ва бошкаришдир, албатта, ижтимоий тармокларни буткул ёмонга чикаришга хаккимиз йўқ. Хаммамиз хам янгиликлардан хабардор бўлиш, дунёкарашимизни у́стириш максадида интернет тармогига мурожат киламиз.
 Шунинг учун хам халқимиз хусусан, ёшларни ана шундай хатарлардан огоҳ этиш хар бир зиёли маърифатпарвар инсоннинг энг долзарб вазифасига айланиб бормоқда. Хозирги даврда энг асосий муаммога айланган иллатлардан бири-ёлғон ахборатдир. Айникса, ижтимоий тармоқларда турли асоссиз маълумотларни тарқатиш, турли бўхтонлар ва уйдирмаларни урчитиш холатлари кўплаб учрамоқда. Айрим соддадил мусулмонлар мана шундай уйдирмаларга ишониб, ёлгон ва бўхтонга шерик бўлиб қолмоқдалар.  Энг ачинарлиси-кўпинча тарқатилган ёлғон маълумотлар оқибатида лоқайдлик сабабли бу каби ҳолатлар бизнинг маҳалламизда, яқинларимиз орасида ҳам мавжудлигидир.
Азизлар! Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадисларида яхшиликка далолат қиливчи ҳам, шу яхшиликни қилган каби бўлганидек, ёмонликка далолат қиливчи ҳам шу ёмонлиикни қилган каби булади. Мусулмон киши бу ҳикматни ҳеч ҳам унутмаслиги керак.  
Интернет ва ижтимоий тармоклар оркали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги хам, кимдан талим олгани хам номаълум кимсалардан дин олинмайди. Чунки фатво бу дин демакдир. Шунинг учун машхур тобеин Муҳаммад ибн Сийрин рахматуллохи алайхи “бу илм-диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга каранглар” деганлар. (имом муслим ривояти). Ёлғончи даъватчиларнинг фикрини оммага ёйиш, фитна уруғини сочишга ёрдам бериш уммати учун қандай мудхиш оқибатларга олиб келишини тарихда ҳам бугунги кунда ҳам гувоҳ бўлиб турубмиз. Бу каби холатларда ушбу ёшларимиз билан бирга барчамизнинг, ота-она, маҳалла, қўшнилар ва масжид ходимларининг бирдек айбимиз бор. Огоҳ бўлайлик Яқинларимиз, ёру-биродарларимиз, айниқса фарзандларимизни ушбу бузғунчилар қўлида қурбон қилмайлик! Фарзандларимизнинг телфон аппаратини доимий назорат қилиб борайлик.
 
К.Нормуродов
Чироқчи туман “Файзулло хожи” жоме масжид имом-хатиби