1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АЛ-ОЛИМ ВА АЛ-МУТААЛЛИМ (Устоз ва шогирд) 3-қисм

26-02-2020, 15:36 1 261 Ўқиш режими + -

 

АЛ-ОЛИМ ВА АЛ-МУТААЛЛИМ
(Устоз ва шогирд)

      Шогирд:

  -Устоз, Аллоҳ сизни нажот топганлардан қилсин! Айтганларингиз ғоят гўзал. Менга аён бўлдики, бизнинг имонимиз, тасдиқимиз ва жазмимиз фаришталарникидек экан. Айтинг-чи, улар нега бизга нисбатан Аллоҳдан қўрқадиганроқ ва Унга итоатлироқлар? Баьзи жоҳиллар бирор банданинг хатосини ё мусибат етган бесабрлигини ёки душмандан қурққанини ё ҳою ҳавасга берилганини кўрганида, бу яқийн заифлиги деб айтишни қаердан олишган?

      Устоз:

-Жоҳиллар яқийн заиф дейишларига келсак, улар яқийннинг тафсирини билмаганларидан айтишган. Яқийн бир нарсани ҳеч иккиланмай қатий билмоқдир. Имон келтирганларнинг бирортаси гуноҳ қилсалар ҳам, Аллоҳнинг ягоналигига, Унинг китобларига, Унинг фаришталарига шак-шубҳа қилмайдилар. Биз одамларнинг ҳолатини узимизнинг ҳолатимизга қиёслаймиз. Биздан хато ўтиши, бошимизга бирор мусибат етганида бесабрлик қилишимиз, душмандан қўрқишимиз мумкин. Аммо ҳеч қачон бизнинг қалбимизда Аллоҳга ва Унинг томонидан келган барча нарсаларга шубҳа туғилмайди. Биз бошқаларни ҳам узимиздай деб ўйлаймиз.

   Ҳа, фаришталар, пайғамбарлар бизга нисбатан Аллоҳдан қурқувчироқ ва Унга биздан кўра итоатлироқдирлар, бунинг бир неча сабаблари бор:

  1. Улар пайғамбарлик ва расуллик билан сийланганларидек, қурқиш, рағбат, олий хулқларда ҳам  бошқалардан ортиқ қилинганлар;
  2. Пайғамбарлар фаришталардан биз кўрмаган ажойиботларга шоҳид бўлганлар;
  3. Пайғамбарларга гуноҳ ишлар олдида фурсат қўйилмаган;
  4. Пайғамбарлар гуноҳкорлар бошига тушаётган жазони кўриб турар эдилар ва бу ҳолат уларнинг гуноҳ ишлардан тийилишларига сабаб бўлган.

Шогирд:

 -Устоз, сиз баён этганингизни тушундим. Сиз ҳақиқатни баён этишда ва уларни айтишда давом этмоқдасиз. Сиз менга баён этганингиз яқийнимиз, хавфимиз ва журьатимиз пайғамбарларнинг шундай хислатлари қандай фарқ қилишини қиёслаб тушунтириб беришингизни жуда истар эдим. Агар жоҳил ишининг оқибатини ўйласа ва ўрганишни истаса, унга тушунмаган бир ишни қиёслаб тушунтирсангиз, тез тушуниб олишга имкони бўлади.

    Устоз:

     -Ҳа, қиёс ҳақида сўраб тўғри қилдинг. Зеро, ҳар бир толиби илм шериги билан дарсини музокара қилаётганида уни тушуна олмай қолса, ундан қиёслаб беришини илтимос қилади. Билгинки, тўғри қиёс ҳақини изловчининг ҳаққини рўёбга чиқаради. Қиёс ҳақдор томонида тўғри ва рост гувоҳликка ўтаётган адолатли шоҳидга ўхшайди. Жоҳил одамлар ҳақни инкор қилмаганида, олимлар қиёс ва қиёслаш усулини ишлаб чиқмаган бўлур эдилар.

     Бизнинг яқийнимиз ва фаришталарнинг ва пайғамбарларнинг яқийнлари бир бўлса-ю, уларнинг қўрқуви бизнинг қўрқувимиздан ортиқ бўлишининг қиёсини исташингга келсак, буни, иккита бир хил сузиш маҳоратига эга бўлган кимсалар серсув ва тезоқар дарё ёқасига келиб, улардан бири сувга тушишдан қўрқмайдиган, иккинчиси қўрқадиган бўлганига ёки бир хил дардга чалинган икки беморга бир хил аччиқ дори берилганида, улардан бири уни ичишга қўрқмагани, иккинчиси эса қўрққанига қиёслаш мумкин.

        Шогирд: 

     -Яхши тушунтирдингиз, устоз. Бизнинг имонимиз пайғамбарларникидек бўлса, имонларимизнинг савоблари ҳам бир хил эмасми? Агарда бир хил бўлса, вақтда пайғамбарларнинг биздан афзалликлари нимада? Дунёда имонларимиз тенг бўладиган бўлса, охиратда ҳам имон саявобига тенг бўлишимиз керак. Агарда имонимиз савоби охиратда уларникидан кам бўлса, яьни имонимиз тенг бўлса-ю, бизга уларникидан кам савоб берилса, зулм бўлиб қолмайдими?

      Устоз:

-Сен масалани жуда жиддийлаштириб юбординг. Фатвода эҳтиёт бўл! Бизнинг имонимиз пайғамбарларнинг имони каби эканлигини билмайсанми? Зеро, биз ҳам улар имон келтирган нарсаларга имон келтирганмиз. Аммо улар имонлари ва ибодатлари савобида биздан кўра ортиқдир. Чунки Аллоҳ уларни пайғамбарлик билан бошқалардан афзал қилганидек, уларнинг сўзларини ҳам, ибодатларини ҳам, уйларини ҳам, иқомат қиладиган жойларини ҳам, барча ишларини ҳам бошқаларникидан афзал қилган. Аллоҳ бизнинг савобимизни уларники билан баробар қилмагани зулм эмас. Зулм бизнинг савобимизни камайтириб, ранжитганида бўлар эди. Аммо бизнинг ҳақимизни камайтирмай берса, зулм бўлмайди. Пайғамбарлар бу  дунёда бошқалардан ортиқ фазилатга эгадирлар. Зеро, улар халқ йўлбошловчилари ва Аллоҳнинг ишончли бандаларидир. Аллоҳга ибодатда, Ундан қўрқишда, машаққат ва оғирликларгачидаш ва дош беришда ҳеч ким уларга тенг кела олмайди. Яна Аллоҳнинг изни билан одамлар пайғамбарлар туфайлифазилатга эришганлар. Пайғамбарларга, уларнинг дуолари шафоати билан Жаннатга кирадиган бандаларнинг савоблари билан тенг савоб ҳам бўлади.

   Шогирд:

     -Аллоҳ сизни Жаннат билан сийласин, устоз. Ҳақни баён этдингиз. Аллоҳ ширкдан бошқа яна қандай гуноҳлар учун бандаларни азоблашини биласизми? Ё гуноҳларнинг ҳаммаси мағфират қилинади деб ўйлайсизми? Ё уларнинг баьзилари мағфират қилинади деб ўйласангиз, айтинг-чи, улар қайсилар.

  Устоз:

   -Мен Аллоҳнинг бандани ширкдан бошқа гуноҳ учун азоблашини билмайман. Аҳли қиблалар гуноҳлардан бирортасини Аллоҳ ширкдан бошқа гуноҳи учун азоблашига гувоҳлик бера олмайди. Аниқ биламанки, ширкдан бўлак баьзи гуноҳлар мағфират қилинади. Уларни-да билмайман. Чунки Аллоҳнинг:  <Агар сизлар ман этилган гунроҳларнинг катталаридан сақлансангизлар, кичик гуноҳларингизни сизлардан ўчирурмиз...> (Нисо, 31, мазмуни) оятига кўра, кечириладиган ва кечирилмайдиган ҳамма гуноҳикабиралар ва кичик гуноҳларни билмайман. Аллоҳ ширкдан бошқа барча гуноҳларни мағфират қилса, ажаб эмас. Зеро, Аллоҳ: <Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гунохи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи ҳоҳлаган бандаларидан кечирур...> (Нисо, 48, мазмуни). Аммо мен Аллоҳнинг қайси бандани мағфират қилишини исташини ва қайси бандани мағфират қилмаслигини ҳам билмайман.

 

“Асарлар” китобидан олинди