Террористик оқимлар таъсирига тушмайлик
7905
16-11-2022, 10:05
175
Ўқиш режими
+
-
Террористик оқимлар интернет тармоқлари орқали ёшларни ўз таъсирларига олишга ҳароакат қилмоқдалар. Бу ғаразли ният учун диндан ҳам фойдаланаяптилар. Диндаги тушунчаларни нотўғри талқин қилиб, ёшларни чалғитмоқчи бўлаяптилар. Аслида, терроризмнинг ҳар қандай кўринишини Ислом дини қоралайди. Ислом дининининг терроризмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ислом дини тинчлик ва хотиржамлик динидир.
Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қилинадиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли террористик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда.
Мамлакатимизда ёшларимизни турли террористик ва террористик оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун кўплаб чора тадбирлар кўрилмоқда. Жойларда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш, газета-журналлар ҳамда интернет сайтларида турли террористик ва террористик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг зарарли оқибатлари туғрисидаги мақолалар эълон қилиниши, телевиденияда турли хил теледастурларнинг намойиш этилиши шулар жумласидандир.
Хулоса қилиб айтамизки, терроризм ва экстеризмдан огоҳ бўлишимиз, ундан ўзимизни ва аҳли фарзандларимизни узоқроқ тутишимиз лозим бўлади.
Р. Акбаров,
ЎМИНинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими