Экстремистик оқимлар интернет тармоқлари орқали ёшларни ўз таъсирларига олишга ҳаракат қилмоқдалар. Бу ғаразли ният учун диндан ҳам фойдаланаяптилар. Диндаги тушунчаларни нотўғри талқин қилиб, ёшларни чалғитмоқчи бўлаяптилар. Аслида, экстремизмнинг ҳар қандай кўринишини Ислом дини қоралайди. Ислом дининининг экстремизмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ислом дини тинчлик ва хотиржамлик динидир.
Экстремизм инсоният учун ёмон оғу. Ундан узоқ бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Экстремизмни Ислом дини ҳам қоралайди.
Ҳозирги кунда экстремистик ва террористик оқимнинг таҳдиди мамлакатимизда давом этаётган ислоҳотлар муваффақиятининг гарови – сиёсий барқарорликни, миллий, фуқаролараро ва миллатлараро тотувликни бузишга, дунёвий давлатни, кўп миллатли ва кўп динли давлатни обрўсизлантиришга уринишда намоён бўлмоқда.
Муқаддас ислом дини зулм ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қатъий қорайди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради” (Наҳл сураси, 91-оят).
Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қилинадиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ турли экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни ҳидоят йўлидан адаштиришга уринмоқда.
Мамлакатимизда ёшларимизни турли экстремистик ва террористик оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун кўплаб чора тадбирлар кўрилмоқда. Жойларда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказиш, газета-журналлар ҳамда интернет сайтларида турли экстремистик ва террористик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг зарарли оқибатлари туғрисидаги мақолалар эълон қилиниши, телевиденияда турли хил теледастурларнинг намойиш этилиши шулар жумласидандир.
Хулоса қилиб айтамизки, терроризм ва экстеризмдан огоҳ бўлишимиз, ундан ўзимизни ва аҳли фарзандларимизни узоқроқ тутишимиз лозим бўлади.
Р. Акбаров,
ЎМИНинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими