1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ҚАРЗЛАРДАН ҚУТУЛИШ ВА ИШЛАРНИ РИВОЖИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

28-11-2022, 10:42 1 992 Ўқиш режими + -
ҚАРЗЛАРДАН ҚУТУЛИШ ВА ИШЛАРНИ РИВОЖИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#дуо ❓362-CАВОЛ: Қарзлардан қутулиш ва ишлар ривожи учун энг мақбул дуолар ва амаллар хақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарздан қутилиш чоралари – Аллоҳнинг ибодатида бардавом бўлиш, сабабларга киришиб, Раззоқу Қодир бўлган зотдан дуо қилиб сўраш.
“Бир куни пул эвазига озодлигини сотиб олмоқчи бўлган мукотаб қул Али разияллоҳу анҳунинг олдига келиб:
إني قد عجزت عن كتابتي فأعني قال ألا أعلمك كلمات علمنيهن رسول الله صلي الله عليه وسلم؟ لو كان عليك مثل جبل ثبير دينا أداه الله عنك قل اللهم اكفني بحلالك عن حرامك وأغنني بفضلك عمن سواك (رواه الإمام الترمذي)
яъни: “Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди. Али разияллоҳу анҳу: «Сенга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ ундан сени қутқаради. «Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока», - дегин» (Имом Термизий ривоятлари).
Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг номи.
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».
Ким ушбу дуони ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. Бу мавзуда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
من كانت له إلي الله حاجة أو إلي أحد من بني آدم فليتوضأ فليحسن الوضؤ ثم ليصل ركعتين ثم ليثن علي الله وليصل علي النبي صلي الله عليه وسلم ثم ليقل لا إله إلا الله الحليم الكريم سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين أسألك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر والسلامة من إثم لا تدع لي ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا أرحم الراحمين (رواه الامام الترمذي والامام ابن ماجه عن عبد الله بن أوفي رضي الله عنه)
яъни: «Кимнинг Аллоҳга ва Одам боласидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: «Лаа илаҳа илла Аллоҳу Ҳалиймул Карийм. Субҳана Аллоҳи Роббил аршил азийм. Вал Ҳамду лиллаҳи роббил аламийн. Асъалука мужибаати роҳматика ва азааима мағфиратика. Вал ғаниймата мин кулли биррин. Вас-саламата мин кулли исмин. Лаа тадаъ лии занбан илла ғафартаҳу ва ҳамман илла фарражтаҳу. Ва лаа ҳажатан ҳия лака ризон илла қозайтаҳа.  Йаа Арҳамар роҳимийн!» десин», дедилар». (Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилишган).
 
Дуонинг маъноси: «Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар роҳимийн».
 
Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен зоминман», - деган. Валлоҳу аълам.