1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Вилл Дюрант

12-12-2022, 13:03 275 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Цивилизациялар энциклопедияси” муаллифи Вилл Дюрант айтади: «Агар биз нуфузли шахсиятларнинг буюклигини унинг одамларга бўлган таъсирига қараб баҳолайдиган бўлсак, Муҳаммад (алайҳиссалом) тарихнинг энг буюк кишиси, деб бемалол айта оламиз. У қўрқинчли зулмат ичра жазирама ҳаво ва бепоён саҳрога улоқтирилган халқнинг руҳий‑маънавий савиясини юксалтириш масъулиятини ўз зиммасига олди.
Муҳаммад (алайҳиссалом) бу мақсадига шундай бир муваффақият билан эриша олдики, бу борада тарихда ўтган бирор шахс унга яқинлаша олмайди. У киши каби ўз орзусига бу тарзда эриша олган киши камдан-кам топилади.
Муҳаммад (алайҳис салом) ўз даъватини бошлаганда Арабистон ярим ороли ширк ва бутпарастликка ботган, урушлар домига ғарқ бўлган ер эди. Аммо у зот вафот этганларида, у бирлашган, ўз низомига эга бир миллатга айланиб улгурганди».