1445 йил 25 Шаввол | 2024 йил 03 май, Жума.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:10
Sunrise
05:37
Dhuhr
12:34
Asr
17:28
Maghrib
19:31
Isha
20:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Одамларни диндан безитманг

3-02-2023, 09:50 116 Ўқиш режими + -
Айрим тоифалар турли хил йўллар билан одамларни диндан безитишга ҳаракат қилмоқдалар. Одамларга динни енгил қилиб кўрсатишимиз, уни оғирлаштирмаслигимиз балки яхшилик хушбарини беришимиз лозим. Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом Муоз разияллоҳу анҳу ва унинг шеригини Яманга жўната туриб: “Енгил қилинг ва қийин қилманг. Хушхабар беринг ва нафратлантирманг. Ўзаро ёрдам беринг ва ихтилоф қилманг”, – деган эканлар (Имом Бухорий ривояти).
Диндан одамларни безитиш, уларни нафратлантириш яхши амал ҳисобланмайди. 
Аслида ислом дини пойдевори бағрикенглик ва енгиллик асосига қурилгандир. Шу маънода, Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади”.
Шунингдек, Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Динда чуқур кетадиган (мутанаттиъийн)лар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганлар ҳалок бўлди. Динда чуқур кетадиганларлар ҳалок бўлди”, – дейилади (Имом Муслим ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳақ дини бардавом қилиб, турли хил адашишликлардан асрасин!
Р, Акбаров 
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими