1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қаршида диний соҳа вакиллари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилди

9-02-2023, 10:11 357 Ўқиш режими + -
8 февраль куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва БМТ ЮНИCЕФ жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан имом-хатиблар ва отинойилар иштирок этдилар.
Ўқув-семинарда нотиқлар исломда саломатликни мустаҳкамлашга эътибор, бу борада диний соҳа вакиллари амалга ошириши лозим бўлган тадбирлар кенг муҳокама этилди.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 6 февраль куни кўҳна Хоразм диёрининг Урганч шаҳрида бошланган “Ислом динида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда эмлаш масалаларига эътибор” мавзусидаги семинар ҳудудларда давом этмоқда.